“Е-Maktab” – қулай, содда ва тезкор ахборот тизими
Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказида Халқ таълими вазирлигининг шу йил 23 февралдаги "Халқ таълими вазирлиги тизимига янги ахборот тизимларини жорий этиш тўғрисида”ги буйруғи асосида мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда "Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, мониторингини олиб бориш мақсадида "Мактабдан ташқари таълим” янги ахборот тизими яратилди. Амалиётга жорий этилган мазкур тизим "Е-MAKTAB” ягона ахборот таълим макони базаси (www.e-maktab.uz)га жойлаштирилди. Дастурга маълумотларни киритиш жараёни давом этмоқда. Ушбу тизим орқали барча мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолияти билан боғлиқ маълумотларни жамлаш ва тегишли жойга узатиш имконияти ҳам пайдо бўлади.

"E-Maktab” базасидан фойдаланиш жуда қулай. Бунинг учун компьютер техникасини мукаммал билиш шарт эмас. Тизимга маълумотларнинг тўғри, ўз вақтида киритилиб борилиши мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, "Баркамол авлод” болалар марказлари директорларининг ўз масъуллигини қанчалик ҳис этишига боғлиқ.

Фойдаланувчилар қуйидаги имкониятларга эга бўлиши мумкин:
— маълумотни қисқа муддатда олиш;
— 50дан ортиқ параметр бўйича маълумот қидириш;
—ахборот жойлашишини динамик равишда дастурларга экспорт қилиш;
— маълумотларни архив(Ехcеl)га ўтказиш ёки сават(корзина)га ташлаш;
— статистикадан бохабар бўлиш.

Маълумотлар базаси SQL — Server 2008да сақланади. Фойдаланилаётган компьютер русуми «Pentium–III»дан қуйи бўлмаслиги керак. Парол ва логинлар вазирлик томонидан ҳудудий бўлимларга тарқатилади. ўз навбатида, ҳудудий бўлимлардан туман (шаҳар) ХТМФМТТЭ бўлимларига берилиб, сўнгра туман (шаҳар) ХТМФМТТЭ бўлимлари орқали мактабларга юборилади. Тизимга http://е-maktab.uz домени орқали кирилади.



Тизимга кириш қисми.

Мисол учун, е-maktab.uzга кириб, йўналишлардан бири (масалан, "Barkamol avlod” bolalar markazi)ни танлайсиз. Саҳифага логин ва паролингизни киритасиз. Тизимнинг асосий менюси — "Maktab yoki markaz”, "Xodimlar”, "O‘quvchilar”, "Foydalanuvchilar”, "Arxiv” , "Savat” , "Qidiruv”, "Statistika” va "BMSM hisoboti” бўлимларидан ташкил топган.

Тизимга киргандан сўнг «Xodimlar» саҳифасида жадвал очилади. Унда "+Qo‘shish” тугмасини босишингиз билан қўшимча маълумотлар жадвали кўриниш беради. Шундан сўнг керакли бандлар тўлдирилиб, "Saqlash” тугмасини босиш керак. Тугма босилганидан сўнг кейинги саҳифага ўтиш мумкин. Бу саҳифада "O‘zgartirish” тугмаси ҳам мавжуд. Агар ходимнинг маълумотини ўзгартириш керак бўлса, ундан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Рўйхатдан ўтиш.

Фойдаланувчи тизим имкониятларини кетма-кетликда ўрганиб боради. Техник ёрдам ёки тизимнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази (+99871 202-13-93)га мурожаат қилишингиз мумкин.




Тизимнинг умумий кўриниши

Мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини аниқ тизимга солиш, ортиқча оворагарчиликларга барҳам бериш мақсадида ишлаб чиқилган бу дастур ортиқча вақт талаб қилмаслиги, тезкорлиги ҳамда қоғозбозликка чек қўйиши билан ҳар томонлама қулайлик туғдиради.
 
manba: uzedu.uz 
 

Sana: 2016-03-18 /// O'qildi: 1061
Orqaga qaytish


Aqi'li' ka'mil ilimi zor, bilimli el bolmaydi' qor

Berdax