«Ҳуқуқ билимдонлари» танлови

Ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимлари ва маданиятини янада ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларда фаол фуқаролик шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури» 7-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 26 февралдаги ««Ҳуқуқ билимдонлари» республика танловини ташкил этиш тўғрисида»га 43-сонли буйруғи асосида  Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг  2014 йил 26 февралдаги 56-сонли буйруғи, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва ижросини таъминлаш мақсадида барча туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларига етказиб берилди.

Ушбу буйруқ асосида танловни юқори савияда ташкил этиш, танловнинг ҳудудий босқичларини низом асосида ўтказилишини таъминлаш, танловнинг  республика босқичида иштирок этувчи ҳакамлар ҳайъати таркибига ҳамкор ташкилотлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва тажрибали мутахассисларни жалб қилиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, туман, шаҳар босқичлари жорий йилнинг 15-апрел кунига қадар ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичи 2014 йилнинг 24-апрел куни Нукус шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 34-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Sana: 2014-04-21 /// O'qildi: 669
Orqaga qaytish