Бошланғич таълим самарадорлиги

Халқ таълими вазирлиги томонидан "Бошланғич таълимни модернизациялаш орқали ўқув-тарбия жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш” мавзусида бошланғич таълим ўқитувчиларининг форуми ташкил этилди.

Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда илк маротаба ташкил этилган мазкур форумда  бошланғич таълим йўналишида, жумладан, чет тилларни ўрганиш тизимида олиб борилаётган ишларни сифат ва самарадорлигини ошириш, тизимга замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш, ўқитувчиларнинг ижодкорлиги ва касбий маҳоратларини такомиллаштириш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш каби долзарб мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

    Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган илғор бошланғич таълим ўқитувчилари иштирокида ўтказилган мазкур форум қуйидаги тўртта йўналишларда иш олиб борди:
    1-йўналиш: Бошланғич таълим жараёнига янги авлод дарслик мажмуалари ва замонавий ахборот-технологияларини жорий этиш: муаммо ва ечимлар,
    2-йўналиш: Бошланғич таълимда чет тили ва бошқа тилларни ўқитишнинг инновацион технологиялари,
    3-йўналиш: Баркамол авлодни маънавий етук қилиб тарбиялашда бошланғич таълимнинг ўрни,
    4-йўналиш: Бошланғич таълим тизими педагог кадрларининг касбий компетенцияларини ошириш ҳамда таълимни модернизация қилишда уларнинг педагогик маҳоратларини шакллантириш масалалари.

     Форумда чет тили ўқитувчиларининг бу борадаги малакасини ошириш, нутқ кўникмаларини ривожлантириш, мактабда, айниқса, бошланғич синфларда чет тилларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди. Ушбу масалаларнинг илмий-амалий ечимларига бағишланган маърузалар тингланди. Чет тилларни ўқитишни такомиллаштириш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

    Форум доирасида иштирокчилар пойтахтимиздаги таълим муассасалари, маданий ва маърифий масканларга ташриф буюришиб, мустақиллик йилларида кундан-кун чирой очаётган Тошкент шаҳрида сўнгги йилларда олиб борилаётган бунёдкорлик ислоҳотлари билан танишдилар.

Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Sana: 15-iyul 2016 yil /// O'qildi: 604
Orqaga qaytish



Bilimdan qudratliroq kuch yo‘q, bilim bilan qurollangan odam yengilmasdir

M. GORKIY