Янги ўқув йили олдидан

     

    Янги ўқув йили бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ўқувчиларни зарур дарслик ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган мактаб бозорлари ҳар қачонгидан гавжум.
    Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида иш бошлаган мактаб ярмаркаларида юртимизда ишлаб чиқарилган 26 турдаги ўқув анжомлари савдоси йўлга қўйилган. Ўқув қуролларининг сифати, ўқувчи диди ва дунёқарашига мос безатилгани, танлаш имконияти кенглиги харидорларга манзур бўлмоқда.
   Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, савдо ташкилотлари, йирик савдо мажмуалари ва деҳқон бозорларида 83, шунингдек, 86 умумтаълим мактабида мактаб бозори ташкил этилган. Уларга 44 савдо ташкилоти бириктирилган. Жорий ўқув йилида 703 умумтаълим мактабида таҳсил оладиган 254 минг 599 ўқувчининг ўқув қуроллари, мактаб формаси ва пойабзалларга бўлган эҳтиёжи аниқланиб, улар тўлиқ таъминланмоқда.
     Нукус шаҳридаги "Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида очилган мактаб ярмаркасига 30 га яқин савдо корхонаси ва тадбиркор жалб этилиб, барча турдаги ўқув қуроллари, ўқувчилар формаси, спорт кийимлари, сумка ва портфеллар тақдим этилган. Савдо нуқталарининг терминал, назорат-касса аппарати билан таъминлангани харидорларга қулайлик туғдирмоқда.

manba: www.uza.uz

Sana: 15-avgust 2016 yil /// O'qildi: 403
Orqaga qaytish



Bilmaganni so‘rab o‘rgangan — olim,
Orlanib so‘ramagan — o‘ziga zolim.

A. NAVOIY