Дарсликларнинг ижара нархлари

2016-2017-ўқув йилида умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш ижара тизимига киритилган дарсликлар тўпламига белгиланган ягона тўлов миқдори эълон қилинди.

Ота-оналарга янада қулайлик яратиш мақсадида 2001 йилдан бошлаб республикамизда умумтаълим мактаблари дарсликларига ижара тизими жорий қилинган.

Дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона бўлиб у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 28 апрелда 2577-сонли рақам билан рўйхатдан ўтказилган "Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан синфлар ва таълим тиллари кесимида тасдиқланади.

Мазкур низомнинг 43-бандига асосан дарсликлар тўплами учун ижара тўловлари умумтаълим мактабининг шахсий ғазна ҳисоб варағига нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда тўланиши мумкин.

Низомнинг 51-бандига асосан дарсликлардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарсликлар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди:

•    биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари учун — унинг бир баравари миқдорида;
•    2 – 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари учун — унинг икки баравари миқдорида;
•    5 – 9 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.

Низомнинг 30-бандига асосан, биринчи синф ўқувчилари, «Меҳрибонлик» уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари бўлган ўқувчилар ва ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар умумтаълим мактаби кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади. Бунда дарсликлар тўплами билан бепул таъминланадиган ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалардаги ўқувчиларнинг рўйхати 1 сентябргача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари илтимосномасига ва ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан умумтаълим мактабининг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Қуйида таълим ЎЗБЕК, ТОЖИК, ҚОРАҚАЛПОҚ, РУС, ТУРКМАН, ҚИРҒИЗ, ҚОЗОҚ тилларида олиб бориладиган мактаблар учун дарсликлар ижара тўпламига белгиланган ягона ижара тўлов миқдори билан танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Sana: 31-avgust 2016 yil /// O'qildi: 560
Orqaga qaytish



Bilimdan qudratliroq kuch yo‘q, bilim bilan qurollangan odam yengilmasdir

M. GORKIY