Ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича семинар ўтказилди

Жорий йил 19 апрел куни "Ўзбектелеком” АК Қорақалпоғистон Республикаси филиалида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва Вазирлик тизимидаги соҳа корхоналарининг ахборот хавфсизлиги бўйича раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда марказ ходимлари томонидан ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида "Ахборот хавфсизлиги соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий база ва уни такомиллаштириш босқичлари”, "Паролли химоялаш қоидалари” ва "Ахборот хавфсизлигига бўладиган ҳатар, таҳдидлар ва уларнинг олдини олиш масалалари” бўйича батафсил маълумотлар берди.

Семинар қизиқарли тарзда бўлиб ўтди ва иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

 

                                                           Соҳада назорат бўйича давлат инспекциясининг 

Қорақалпоғистон Республикаси
ҳудудий бўлинмаси бошлиғи
З.М.Раджапов

Sana: 20-aprel 2017 yil /// O'qildi: 448
Orqaga qaytish



Har kim otasi va bobosi ko‘rgan va bilganiga qaraganda ko‘proq ko‘rish va bilishga intilmog‘i lozim.

A. P. CHEXOV