“Йилнинг энг яхши тарбиячиси - 2017” танлови якунланди

Жорий йилнинг 30 июн куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўқув-методика Марказида мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида  "Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2017” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Танловдан кўзланган асосий мақсад мактабгача таълим муассасаларидан илғор, ижодкор, ташабусскор тарбиячиларни аниқлаш, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ёш авлодни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, таълим-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган тарбиячиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилдан илк маротаба танловда ғолибликни қўлга киритган ўрта махсус маълумотли тарбиячиларга тегишли олий таълим муассасаларига тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга  қабул қилиш йўлланмаси берилди.

Кўрик-танлов 4 босқичда ўтказилиб, Қоракалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бўйича ғолиб бўлган 14 нафар мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари Республика босқичида иштирок этишди.

Танловда иштирок этган тарбиячиларнинг билим ва истеъдоди 3 та  шарт бўйича синовдан ўтказилди. Тест синови, ўз мутахассисликларига оид савол-жавоб ва  очиқ машғулот олиб бориш каби шартлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Якуний натижаларга кўра Навоий вилояти Кармана тумани 6-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Нодира Очилова "Йилнинг энг яхши тарбиячиси - 2017” кўрик-танлови ғолибига айланди. Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани 3-сонли мактабгача таълим муассасаси  тарбиячиси Генжегул Торемуратова 2-ўринга,  Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 1-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Мафтуна Бобоева 3-ўринга лойиқ деб топилди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Танлов ғолиб ва иштирокчилари Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари ҳамда Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.  

manba: uzedu.uz

Sana: 02-iyul 2017 yil /// O'qildi: 271
Orqaga qaytish



Bilmaslik — ulg‘aymaslik, harakatsizlik bilan baravar.

M. GORKIY