Қорақалпоғистон Республикасида 4G тармоғи кенгаймоқда

Мобиль алоқа операторлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида янги база станциялари қурилиб, мобил алоқа тармоғи кенгайтирилиб борилмоқда.

            Жорий йил июль ойида "UNITEL” МЧЖ томонидан 8 дона 4G тармоғида ишловчи база станциялари қурилиб қабул комиссияларига топширилган.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг қурилиши тугалланган объектларни тегишли фармойишларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ушбу қабул комиссиялари ишида иштирок этилди ва қурилиши тугалланган объектлар фойдаланишга қабул қилинди.

Ушбу база станцияларининг ишга туширилиши натижасида бугунги кунда фойдаланувчилар томонидан замонавий мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш имкони кенгайтирилди.

 

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи З.Раджапов

Sana: 14-avgust 2017 yil /// O'qildi: 90
Orqaga qaytish



Umrning butun ma’nosi mavhumlikni to‘xtovsiz zabt etish, tobora va hamisha ko‘proq bilishga intilishdir.

E. ZOLYA