Ижро масъулияти ва жамоатчилик назорати

Халқ таълими вазирлигида долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вазирлик раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, давлат педагогика ҳамда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари ректорлари ва туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари ҳамда ижро интизомига масъул ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1-ярим йиллик иш режасига асосан Тошкент шаҳар, Андижон, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари халқ таълими бошқармаларида иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлашда ижро интизоми ҳолати ўрганилган эди. Йиғилишида ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари томонидан мазкур йўналишда йўл қўйилган камчиликлар бирма-бир муҳокама қилиниб келгусида такрорланмаслиги юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент ва ҳукумат ҳужжатларини бажарилиши бўйича ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларида ижро интизоми ҳолати мониторинги натижалари, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, бу борада раҳбар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлиги масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур йиғилишда ижро интизомини сифатли ташкил этишни тарғиб қилишнинг умумий семинарлар ўтказиш каби самарасиз усулларидан воз кечган ҳолда ижро интизомига масъул ходимларнинг кичик гуруҳлари асосида малакасини ошириш курсларини ташкил этиш белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

manba: uzedu.uz

Sana: 16-avgust 2017 yil /// O'qildi: 86
Orqaga qaytish



Narsalarga qiziqishing yo‘qolsa, xotiringdan ham ayrilasan.

I. GYOTE