“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2017”


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2017” танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди.

"Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2017” танлови 16 та фан йўналишида ўтказилди. Дастлаб шу йилнинг май ойида 11 та фан бўйича тажрибали ўқитувчилар ўзаро беллашиб ғолиблар аниқланган эди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилнинг 13-15 сентябрь куни 5 та фан бўйича танловнинг республика босқичи ўтказилиб, унда Қорақапоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган 68 нафар педагоглар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчилар маҳорати баҳоланиб, танлов ғолиблари "Халқ таълими аълочиси” кўкрак-нишони ва вазирликнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

"Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2017” танлови ғолибларининг илғор иш тажрибалари Республика миқёсида  оммалаштирилади.

 

"Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2017” танлови ғолиблари рўйхати

Ҳудудлар

Исми, фамилияси ва
отасининг исми

Иш жойи

Қорақалпоқ тили ва адабиёти

Қорақолпоғистон Республикаси

Ембергенова Гавхар
Узақбергеновна

Хўжайли туманидаги  57-умумий
ўрта таълим мактаби

Рус тили

Сирдарё
вилояти

Мусурманова Юлия
Юрьевна

Янгиер шаҳридаги 5-умумий
ўрта таълим мактаби

Рус тили ва адабиёти

Тошкент
шаҳри

Невенкина Елена
Юревна

Юнусобод туманидаги 257-умумий
ўрта таълим мактаби

Физика

Тошкент
шаҳри

Юлдашева  Мохидилхан  Камалдожановна

Сергели туманидаги  6-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби

Кимё

Тошкент
шаҳри

Аскарова Дилбар Исмоиловна

Яккасарой туманидаги 26-умумий
ўрта таълим мактаби

Математика

Тошкент
вилояти

Умарова Нигора Алишеровна

Ангрен шаҳридаги 8-умумий
ўрта таълим мактаби

Информатика

Андижон
вилояти

Абидов Улуғбек Абдуваҳобович

Асака туманидаги 57-умумий
ўрта таълим мактаби

Тарих

Навоий
вилояти

Найимов Шохиджон Орифбоевич

Навоий шаҳридаги 11–давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби

Миллий истиқлол ғояси

Тошкент
вилояти

Акбарова Баҳор Фронтовна

Юқоричирчиқ  туманидаги 3-умумий
ўрта таълим мактаби

Француз тили

Тошкент
вилояти

Қурбоналиева Сайёра Тожибоевна

Паркент туманидаги 6-умумий
ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

Немис тили

Тошкент
вилояти

Ли Анастасия Владимировна

Ўртачирчиқ  туманидаги 1-умумий
ўрта таълим мактаби

Она тили ва адабиёт

Қашқадарё
вилояти

Бердиева Дилноза Қобиловна

Китоб туманидаги 1- давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Ўзбек тили

Тошкент
вилояти

Юлдашева Муқаддам Бахтияровна

Олмалиқ шаҳридаги 5-умумий
ўрта таълим мактаби

Бошланғич таълим

Фарғона
вилояти

Sana: 19-sentyabr 2017 yil /// O'qildi: 178 Orqaga qaytish



Insonga bilimning zarurligini uqtirish, unga ko‘rishning ahamiyatini uqtirish bilan baravardir.

M. GORKIY