Конституция – бахтимиз пойдевори


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда  20 ноябрдан – 20 декабргача ҳуқуқий-тарғибот ойилиги ташкил этилиб, ойлик доирасида Бош қомусимизнинг моҳиятини очиб беришга, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ҳуқуқий-маърифий, маданий тадбирлар интеллектуал мусобақалар, учрашувлар, ижодий кечалар ташкил этилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, Республика Конституциясининг мазмун-моҳиятини пухта ўргатиш, унинг инсонпарварлик, демократик ва адолатпарварлик тамойилларини ёзма ишларда, тасвирий асарларда, кўргазмали воситаларда ифодалаш, таълим муассасаларини маънавий-маърифий, ҳуқуқий - ахлоқий мазмундаги кўргазмали воситалар билан жиҳозланишини йўлга қўйиш, пировард натижада ўқувчилар ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни қонунларини билиш, ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида 2001 йилдан буён ҳар йили анъанавий тарзда «Конституциямиз бахтимиз пойдевори» Республика кўрик -танлови ўтказилиб келинмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилдан янгилик сифатида Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонуни мазмун моҳиятини ўқувчиларга онгига сингдириш мақсадида тегишли қўлланмалар ишлаб чиқилиб ҳудудларга етказилди ва кўрик-танлов мазмунига қонун тарғиботи билан боғлиқ бўлган мавзулар киритилди.

"Конституция – бахтимиз пойдевори” кўрик-танлови тўрт босқич – мактаб, туман (шаҳар), вилоят ҳамда Республика босқичларида ўтказилди.

Танловнинг туман ва вилоят босқичидан муваффақиятли ўтган  иқтидорли ёшлар шу йилнинг 6 декабрь куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги 319-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган республика босқичида қатнашдилар. Шунингдек, "Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказида иштирокчилар томонидан тайёрланган ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди ва танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ўқувчиларнинг ижодий ишлари Бош Қомусимизнинг мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида тутган ўрни, ҳар бир фуқаро тақдиридаги аҳамияти ҳақидаги тушунча ва қарашларини эркин ва теран ифода этганлигига кўра холис баҳоланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўрик-танловнинг Республика босқичи ғолиблари Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Танловда ўзларининг ижодий ишлари билан фаол қатнашган бошқа иштирокчилар ҳам ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотланди

"Конституция – бахтимиз пойдевори - 2017” кўрик-танлови ғолиблари

Иншолар йўналишида

1-ўрин – Қурбонова Мухлиса Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 14-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси

2-ўрин –  Ҳусниддинова Ирода Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси

3-ўрин – Мирзабекова Нилуфар Қорқалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги 21-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси

Тасвирий санъат йўналишида

1-ўрин – Сайдакбарова Дилдора Жиззах вилояти Бахмал туманидаги 30-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси

2-ўрин – Шокирова Гулхаё Сурхондарё вилояти Шеробод тумани 66-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси

3-ўрин – Раҳимова Гули Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги 34-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси

 

Халқ таълими вазирлиги
матбуот хизмати

manba:uzedu.uz

Sana: 07-dekabr 2017 yil /// O'qildi: 80
Orqaga qaytish



Bilim — kuch, kuch esa bilimdadir.

F. BEKON