Жорий йилнинг 27 феврал куни наъмунали мактаблар базасида умумий ўрта таълим мактаблари директорлари учун ўқув-семинарларини ташкил қилинди.
Таълим-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган педагог жамоаларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш ва уларни қуллаб-қувватлаш, наъмунали таълим муассасалари сифатини кенгайтириш, раҳбарларнинг ўзаро тажриба алмашишини йўлга қўйиш орқали таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг жорий йил 6 январдаги 2-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 11 январда 9-сонли буйруғи қабул қилинди ва барча туман(шаҳар) халқ таълими бўлими раҳбарларига, республика тасарруфидаги таълим муассасалари директорларига тегишли вазифалар белгилаб  берилди. 
Жорий йилнинг феврал ойи учун мактаб директорлари ўқув-семинарлари учун 4 та мавзу танлаб олинди. Жумладан, 1-мавзу: 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар юзасидан таълим муассаса раҳбарлари томонидан қилиниши лозим бўлган ишлар,                  2-мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хроникаси(Солнома), "Ёшлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир”, "Юксак маънавият–енгилмас куч”, "Президентга мактублар” китобларининг тақдимоти, 3-мавзу: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигинг 2017 йил                  1 декабрдаги "Умумтаълим муассасаларида таълим-тария жараёнининг сифат ва самарадорлигини оширишда халқ таълими бошқарув муассасалари ва таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог ходимларининг маъсулияти ва шахсий маъсулиятлилигини ошириш  ҳақида" ги 367-сонли буйруғи бўйича амалга оширилиши лозим вазифалар ҳақида, 4-мавзу: Директорларнинг бошқарув маҳоратини юксалтириш, педагогик жамоада ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ташаббускорликни ошириш ҳақидаги мавзулар танлаб олинди. 
Кун тартибидаги мавзулар бўйича ҳар бир туман(шаҳар) да 4 нафар мактаб директорлари маъруза матнлари ва тақдимотларини тайёрлаб, 27 феврал куни наъмунали мактаб базасида ўқув-семинарларини ташкил қилди. Ўқув-семинарларига туман(шаҳар) халқ таълими бўлимининг мудири, мутасадди ходимлар ва барча мактаб директорлари қатнашиб, ўқув-семинари оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб берилди.
Ўқув-семинари иштирокчилари ўқилган маърузалардан ўзларига бироз таъсуротлар олишди ва келгўси ойлардаги семинарларда таълимдаги долзарб  мавзулар бўйича маърузалар қилинса мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, семинар иштирокчилари келгўси ойда олиб борилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашиб олинди.

Sana: 28-fevral 2018 yil /// O'qildi: 207
Orqaga qaytish



Inson tushunib bo‘lmaydigan narsalarni ham tushunish mumkinligiga inonmog‘i lozim: aks holda, u bular haqida fikr yuritmay qo‘ygan bo‘lur edi.

I. GYOTE