«Умид ниҳоллари» спорт мусобақасининг якуни бўйича «ДАМАС» Нукус шаҳри жамоасига насиб қилди

Жорий йилнинг 19 май куни Нукус шахридаги амфитеатрда «Умид ниҳоллари-2018» мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими ва гала концерт бўлиб ўтди. Мусобақа якуни бўйича Нукус шаҳри жамоаси Президент совғаси "ДАМАС” автомашинаси билан тақдирланди.

2017 йилнинг сентябр ойидан бошланган ёшлик ва спорт байрами 4 босқичда ўтказилиб, мусобақада иштирок этган 142 мингдан ортиқ ўқувчидан 746 нафари ғолиб бўлди.

Мусобақанинг биринчи босқичи мактабларда синфлар ўртасида 2017 йилнинг сентябр-октябр ойларида ўтказилган бўлса, иккинчи босқичи мактаблар ўртасида ноябр ойида ўтказилди. Мусобақада спортнинг 12 тури (мини футбол, шахмат, шашка, оғир ва енгил атлетика, сузиш, спорт ва бадиий гимнастика, бадминтон, футбол, гандбол ва стол тенниси) бўйича жами 91 мингдан ортиқ юқори синф ўқувчилари ўзаро куч синашди. Қишқи таътил кунларида спортнинг 12 тури (баскетбол, волейбол, бокс, кураш, белбоғли кураш, туран якка кураши, ўзбек жанг санъати, дзю-до, спорт гимнастикаси, эркин ва грек-рим кураш, таэквандо ВТФ) бўйича жами 42 минг 600 га яқин ўқувчилар ўзаро куч синашди.

 

Мусобақанинг учинчи босқичи 4 та ҳудудга бўлиниб ўтказилди. Ушбу мусобақада жами 1296 нафар ўқувчилар иштирок қилишди.

Пойтахтимизда ўтказилган финал босқичида 746 нафар ғолиб аниқланиб, улар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон "Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Қорақалпоғистон бўлими томонидан 1-, 2-, 3-даражали дипломлар ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

 

Мусобақа якунига кўра жамоалик ҳисобда Нукус шаҳри жамоаси жами 441 балл тўплаб биринчи, Қораўзяк тумани жамоаси 372 балл тўплаб иккинчи, Тахтакўпир тумани жамоаси 272 балл, Амударё тумани жамоаси 244 балл билан фахрли учинчи ўринларни эгаллашди.

 

Табдирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси Раиси М.Ерниязов 1-ўрин эгаси – Нукус шаҳри жамоасига Президент совғаси "ДАМАС” автомашинасини тантанали равишда топширди.

Sana: 20-may 2018 yil /// O'qildi: 254
Orqaga qaytish



Inson dunyoni qanchalik bilsa, o‘zligini ham shunchalik anglaydi.

I. GYOTE