Хизмат автомашиналари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги ПҚ-3231-сонли  қарори ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 1 майдаги 115-сонли буйруғи асосида Қорақалпоғистон Республикаси Хлқ таълими вазирлиги тизимидаги барча туман(шаҳар) халқ таълими бўлимларида янгидан ташкил қилинган "Махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати” бўлими учун жорий йилнинг 29 май куни Нукус шаҳридаги Ёшлар маркази олдидаги майдончада "ДАМАС” маркали хизмат автомашиналарини тантанали равишда топшириш тадбири ўтказилди. Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси  қўмита раиси Д.Қурбаниязов, Халқ таълими вазири А.Аяпов ва бошқалар қатнашди. 

Sana: 29-may 2018 yil /// O'qildi: 140
Orqaga qaytish



Narsalarga qiziqishing yo‘qolsa, xotiringdan ham ayrilasan.

I. GYOTE