1-июн “Халқаро болалар химоя қилиш куни”

1-июн  "Халқаро болалар химоя қилиш куни” муносабати билан республикамизнинг барча ўринларида байрам тадбирлари ташкил этилди. Жумладан, Хўжайли туманида Меҳрибонлик уйида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори, Халқ таълим вазири ва туман ҳокими ташриф буюришди.

Тадбирдан келган меҳмонлар болаларни бугинги байрам билан қизғин қутлаб, уларга қиммат баҳо совғалар ва "Usuzu” маркали автобус совға қилди. 

Тадбирда тарбияланувичлар томонидан тайёрланган концерт дастури тақдим этилди.

Шунингдек, республикамиздаги имконияти чекланган болалар учун махсус мактаб-интернатларда ҳам байрам тадбирлар ўтказилиб, муассасаларга борга ҳукумат аъзолари томонидан болажонларга қиммат баҳо совғалар берилди.

Байрам тадбирлар республикамизнинг барча ўринларида давом этмоқда.

Sana: 01-iyun 2018 yil /// O'qildi: 207
Orqaga qaytish



Ruhiyat ham tana singari muttasil ozuqlanishsiz yashay olmaslik qonuni izmidadir.

L. VOVENARG