Ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва бўлимлари раҳбарлари учун ўқув семинари ўтказилди


Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМО институтида 2018 йил 6 июнь куни ўтказилган кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишидан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари раҳбарлари учун таълим сифатини оширишга бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.

Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, вазир ўринбосарлари ва вазирликнинг масъул ходимлари ўқув семинари машғулотларини олиб бордилар.

Ўқув семинари жараёнида умумий ўрта таълимни модернизациялаш шароитида таълим сифатини ошириш борасида амалга ошириладиган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари мухокама қилинди.

Шунингдек, семинарда Тошкент шаҳар Яшнабод туманидаги 307-сонли умумий ўрта таълим мактабининг қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш орқали бюджетдан ташқари маблағлар топиш тажрибаси тақдимоти ўтказилди.

manba: avloniy.uz

Sana: 07-iyul 2018 yil /// O'qildi: 18
Orqaga qaytish



Bizning ishimiz — o‘qish va o‘qish, imkoni boricha ko‘proq bilimga ega bo‘lish uchun intilishdir, chunki jiddiy ijtimoiy yo‘nalishlar — bilim bor yerda, insoniyatning istiqbol baxti ham faqat bilimdadir.

A. P. CHEXOV