1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами

Пойтахтимиздаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқий драма театрига  жорий йилнинг 29 сентябр куни 1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан республикамизнинг шаҳар ва туманларидан келган илғор ўқитувчилар, ижодий-маърифий танловларда муваффақиятли иштирок этган педагоглар, фахрий устозлар, педагогика соҳасида илмий-тадқиқот олиб бораётган олимлар, жойлардаги халқ таълими бўлимларининг мутасаддилари тўпландилар. 

Тантанали кечага Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари А.Хамраев, Қўмита раҳбари Д.Қурбаниязов, вазирлик ва ташкилот раҳбарлари қатнашди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари А.Хамраев ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклаб, уларга таълим соҳасидаги ишларида катта ютуқлар тилади

Тантанали йиғилишда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларга пухта билим бериш, ўқиб, изланишга бўлган иштиёқини кучайтириш борасида самарали ва ҳалол меҳнат қилаётган, ўқитиш жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этишга интилаётган педагоглар, устоз ва мураббийларга кўкрак нишонлари ва фаҳрий ёрлиқлар топширилди.

Дарҳақиқат, кейинги икки йил мобайнида мамлакатимиз таълим тизимида туб ижобий ўзгаришлар, кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Юртимизда қабул қилинаётган кўплаб фармон ва қарорлар соҳа учун юксак касбий малакага эга кадрлар тайёрлаш, ўқитиш тизимини жаҳон андозаларига ҳамоҳанг йўлга қўйишда муҳим асос бўлмоқда. 

Ўқитиш тизимининг дастлабки бўғини – мактабгача таълим мутлақо янгича асосда ислоҳ этилмоқда. Бунда навқирон авлодни ватанпарвар, юксак ва теран маънавиятли, кенг тафаккурга эга, замонавий фикрлайдиган шахс этиб тарбиялашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Давлат-хусусий шериклик асосида замонавий мактабларни ташкил этишга оид эзгу ташаббуслар мактабгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш, болаларнинг мактабгача таълим тизимига кенгроқ қамраб олинишини таъминлашнинг янги истиқболларини очмоқда. 
Ёшларга пухта ва мукаммал таълим бериш, ўқитишни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида умумтаълим мактабларида 11 йиллик таълим жорий этилди. 

Кечада ёшларга кўрсатилаётган чексиз эътиборни, устозлик касбини, жонажон Ўзбекистонимиз, тинч ва осойишта, бахтиёр кунларимиз, ўғил-қизлар истиқболини тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.

 

Sana: 30-sentyabr 2018 yil /// O'qildi: 159
Orqaga qaytish



Har qanday bilim bizni g‘ayratga undagan taqdirdagina qimmatlidir.

I. ETVES