Спорт ҳафталиги ўтказилди
 

Саломатликэнг каттабойлик.Уни асраш вамустаҳкамлаш учун спортгаошно тутиниш жоиз. Шумақсадда Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган спортҳафталигида ёшу қарифаол қатнашди.

— Инсон ёши кексайгани сари саломатлигига турли хасталиклар хавф солади, — деди нуроний Байназар Эрназаров. — Бу хасталикларни ҳаракат билан енгиш мумкин. Шу боис, менёшлигимдан ҳар кунитонгда югуриш, бадантарбия машқларини бажаришниодат қилганман. Кўз тегмасинсаломатлигим яхши, анча тетикман. Ёшларгаҳам ҳамиша соғломтурмуш тарзига амалқилишни тавсия этаман.

Спорт ҳафталигида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 18 мингдан ортиқ ёшлар турли спорт мусобақаларида ўз куч ва иқтидорини синовдан ўтказди. Уларнинг 5 мингнафардан ортиғини қизларташкил этди. 718 мингдан ортиқтурли ёшдаги фуқаролар эсаоммавий турда жисмонийтарбия машқларини бажаришда қатнашди. Нукусшаҳрида ўтказилган биргинавеломарафон мусобақасида иккимингга яқин ёшлариштирок этди.

— Велоспорт билан уч йилдан буён шуғулланаман, — деди мусобақанинг энг ёш иштирокчиларидан бири Бегис Каримбаев. — Кўплаб мусобақаларда қатнашиб, яхши натижаларга эришдим. 2017 йили ушбуспорт тури бўйичаҚорақалпоғистонРеспубликаси очиқ чемпионатида биринчиўринни қўлга киритдим. Буспорт инсоннинг чаққонбўлиши,мия фаолиятининг яхширивожланишида катта рольўйнайди. 

Спорт ҳафталигининг ёпилиш маросими концерт дастури билан якунланди. Мусобақанинг фаолиштирокчи ва ғолиблари дипломҳамда эсдалик совғалари билантақдирланди. 

 
manba:: marifat.uz

 

Sana: 12-oktyabr 2018 yil /// O'qildi: 58
Orqaga qaytish



Inson qanchalik ko‘p bilsa, u shu qadar kuchli

M. GORKIY