Мактабларда тезкор Интернет, ўқувчилар ID-картаси ва электрон давомат!

17 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. KUN.UZ мухбири Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг йиғилиш якунларига кўра берган маълумотларига асосланиб, тизимда  замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш йўналишида қуйидаги ишлар амалга оширилиши кутилаётгани ҳақида хабар берди:

  • Халқ таълими вазирлигида Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш Агентлигини ташкил қилиш;
  • Ўқув жараёнини бошқаришнинг ахборот тизими (EMIS)ни жорий этиш учун ўқувчилар, ота-оналар, ўқитувчилар, ходимлар ва мактаблар маълумотлар базаларини яратиш;
  • Ўқувчиларни идентификациялаш (NFS, ID-карта) замонавий тизимларини жорий этиш ва уларни бошқа тизимлар (соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ-тартибот ва ҳоказо.) билан интеграция қилиш;
  • Ўқувчиларни биринчи синфга қабул қилиш, мактабдан мактабга кўчириш ва бошқа хизматларни электрон шаклга ўтказиш ҳамда 2019 йилдан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилишни йўлга қўйиш;
  • Ўқитувчиларнинг қоғозбозлигини камайтириш учун электрон давомат ва ўзлаштириш тизимларини (электрон журнал, кундалик, табель ва б.) жорий этиш;
  • Соҳада молиявий назоратни кучайтириш, шаффофликни таъминлаш ва Кузатув кенгашлари ролини ошириш учун молия бошқариш тизимларини (FMS) жорий этиш;
  • Барча мактабларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ва замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш.
manba: kun.uz 

Sana: 19-oktyabr 2018 yil /// O'qildi: 98
Orqaga qaytish



Har kim otasi va bobosi ko‘rgan va bilganiga qaraganda ko‘proq ko‘rish va bilishga intilmog‘i lozim.

A. P. CHEXOV