«Ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишга инновацион ёндашув» мавзусида Республика амалий-методик семинар ўтказилди
 

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика ўкув-методика маркази томонидан «Ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишга инновацион ёндашув» мавзусида Республика амалий-методик семинар ўтказилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов, НДПИ, ҚМУ ва  НДПИ қошидаги ХТХҚТ ва малакасини ошириш ҳудудий маркази профессор ўкитувчилари,  барча туманлардан ташриф буюрган малакали мутахассислар, малака ошириш курслари тингловчилари иштирок этди.

          

   Семинарда ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида фикр юритилди. Қорақалпогистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов сўзга чиқди . У ўз нутқида таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўкитувчи педагогларларга яратилаётган имкониятлар ҳақида гапирди.

     Республика ўқув- методика маркази ўзбек тили ва адабиёти методисти Н.Матлатипова ўзбек тили ва адабиёти фанидан аниқланган бўшлиқларни тўлдириш юзасидан олиб борилаётган ишлар, яратилаётган услубий қўлланмалар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, ўкувчиларни иншо ёзишга ўргатиш йўллари, хатолар устида ишлаш дарсларини ташкил этиш масаларига тўхталди.

          

  НДПИ ўзбек тили кафедраси мудири, филология фанлари номзоди Ш.Йўлдашева ўз нутқида она тилини ўрганишда инновацион технологияларни жорий этиш, яратилаётган электрон дарсликлардан самарали фойдаланиш йўллари ҳақида гапирар экан, олий таълим муассасалари билан Халқ таълими вазирлиги ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

          

     ҚДУ филология факультети катта ўқитувчиси М.Атаниязова «Адабиёт дарсларида медиатаълим имкониятларидан фойдаланиш муаммолари» мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида медиатаълим имкониятларидан фойдаланиш жараёнида ўкитувчиларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида тўхталди.   

          

Sana: 19-oktyabr 2018 yil /// O'qildi: 76
Orqaga qaytish



Sizni ulug‘likka undaydigan hech bir narsaga e’tiborsiz bo‘lmang.

STENDAL