2019 йилда мактабларни қуриш ва таъмирлаш учун 975 млрд. сўм йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев2018 йил 19 декабрь куни "Ўзбекистон Республикасининг2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сонли қарорини имзоладилар.
Қарор билан 2019 йилда умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастури ҳам тасдиқланиб, 975 млрд. сўмлик маблағ ажратилди.
Манзилли дастур доирасида 506 та объект қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш кўзда тутилган. Жумладан, 22 та янги мактаб қурилиши учун 2019 йилда 128,97 млрд. сўм йўналтириш кўзда тутилган. Мактабларнинг реконструкцияси учун 453,49 млрд. сўм ва капитал таъмирлаш учун 252,5 млрд. сўм ажратилган.
Дастур доирасида мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун Қорақалпоғистон Республикасида44,4 млрд. сўм, Андижон вилоятида 74,44 млрд. сўм, Бухоро вилоятида 33,91 млрд. сўм, Жиззах вилоятида 40,62 млрд.сўм, Қашқадарё вилоятида 86,2 млрд.сўм йўналтириш режалаштирилган.
Наманган вилоятида ушбу мақсадларга 74,54 млрд.сўм, Навоий вилоятида 24,54 млрд.сўм, Самарқанд вилоятида 97,85 млрд.сўм, Сирдарё вилоятида 24,10 млрд. сўм, Сурхондарё вилоятида 70,81 млрд. сўм, Тошкент вилоятида 73,77 млрд. сўм, Хоразм вилоятида 52,27 млрд. сўм, Фарғона вилоятида 74,28 млрд. сўм, Тошкент шаҳрида 63,2млрд. сўм маблағлар йўналтириш режалаштирилган.

Манба: uzedu.uz

Sana: 25-dekabr 2018 yil /// O'qildi: 170
Orqaga qaytish



Bilimdan qudratliroq kuch yo‘q, bilim bilan qurollangan odam yengilmasdir

M. GORKIY