Шерзод Шерматов Президент Мурожаатномаси ҳақида фикр билдирди

Президентимиз эътиборимизни илм-фан соҳасига алоҳида ғамхўрлик кўрсатилган давлатларда ривожланишнинг юқори суръатлари кузатилаётганига қаратди. Биз, соҳа ходимлари инсон капиталига эътиборни кучайтиришимиз, ёшларимизнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз зарур.
Мурожаатномада қиёсий таҳлил келтирилиши билан бирга, мамлакатимизда умумий ўрта таълим тизимини бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш бўйича вазифалар ҳам кўрсатилди. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, 2019 йилда мамлакатимизда таълим сифатини баҳолашга доир халқаро изланишларни, ёшларнинг ижодкорлик қобилиятини қўллаб-қувватлаш, хусусий мактаблар ташкил этиш, давлат-хусусий шериклик имкониятларидан фойдаланишга кенг ўрин берилади.
Ўз навбатида, ёшларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, таълим дастурлари ва ўқитиш услубларини халқаро стандартларга яқинлаштириш ҳам кун тартибидаги асосий вазифамиз бўлиб қолади. Бир сўз билан айтганда, фаолиятимизни "Таълимга киритилган инвестиция – келажакка киритилган сармоядир!" тамойили асосида ташкил этамиз.

Манба: marifat.uz

Sana: 04-yanvar 2019 yil /// O'qildi: 34
Orqaga qaytish



O’qish, o‘rganishda mardi maydon bo‘l! Sening qadr-qimmating — o‘z imkoniyatlaringdan to‘la foydalanib o‘qishingda. Er kishining izzat, sha’ni — tekinxo‘r, hamtovoq bo‘lmaslikda. Fikr yalqovligidan hazar qil!

V. A. SUXOMLINSKIY