Хўжайли туманидаги 22-сон мактабида «Ватан остонадан бошланади» мавзусида очиқ дарслар ўтказилди

Ёш авлодни маънавий соғлом ва аҳлоқий жиҳатдан тўғри тарбиялаш, уларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш мақсадида Хўжайли туманидаги 22-сон умумтаълим мактабида январь ойи давомида очиқ дарслар ва ҳар ҳил мавзулардаги кўрик танловлар ташкил этилди.

 

Жорий йилнинг 25 январь куни юқори синф ўқитувчилари Г.Реймбаева «Ватан остонадан бошланади» тарбиявий очиқ дарсини, 6-б синф раҳбари Алланиязова, 7-а синф раҳбари Б.Камалова, 9-синф раҳбари Д.Қалекеева, З.Машарипова, А.Жумамуратова, З.Аманиязова «Одамийлик – юқори фазилат» мавзусида очиқ дарслар ўтди. Ўтказилган очиқ дарсларга мактаб директори Д.Каримов, маънавият ва маърифат тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Қонақбаева, Р.Қутибаевалар, шунингдек мактаб ўқитувчилари иштирок этди.

Манба: makan.uz


 

Sana: 09-fevral 2019 yil /// O'qildi: 159
Orqaga qaytish



Eng dovyurak odam ham toki unda qat’iy e’tiqod yo‘q ekan, nomardga aylanishi mumkin.

E. DELAKRUA