Президент мактабларида таълим жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралда қабул қилинган "Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ушбу мақсадлар назарда тутилган.

Қарорга мувофиқ,

• Президент мактабларида таълим жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида амалга оширилади;

• Президент мактабларида «STEAM – таълим» (Science – табиий фанлар, Тechnology – технологиялар, Engineering – техник ижодкорлик, Аrt – санъат, Мathematics – математика) дастури жорий этилади;

• Президент мактабининг 9-11-синфларида ўқитиш ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда, айрим фанлар ва уларни ўрганиш даражасини танлаб олиш орқали ўқув жараёнини индивидуаллаштиришни кўзда тутади;

• асосий ўқув дастури билан биргаликда Президент мактабларида ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда синфдан ташқари амалий машғулотлар ўтказиш назарда тутилади.​​

Манба: kknews

Sana: 22-fevral 2019 yil /// O'qildi: 99
Orqaga qaytish



Har kim otasi va bobosi ko‘rgan va bilganiga qaraganda ko‘proq ko‘rish va bilishga intilmog‘i lozim.

A. P. CHEXOV