Коррупция – тараққиёт кушандаси

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда жорий йилнинг 22 февраль куни А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида "Халқ таълими тизимида коррупцияга қарши курашиш, педагог ва ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда юридик хизмат ходимлари роли” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари, Бош прокуратура Академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий таълим маркази бошлиғи, Адлия вазирлиги масъул ходимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг юридик хизмати ходимлари иштирок этди.

Тадбирни очилиш қисмида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров Президентимиз ташаббуси билан коррупцияга қарши курашишнинг янгича усуллари, қонуний асослари йўлга қўйилаётгани, Қонун, қарор ва бошқа ҳужжатларнинг ҳаётда ўз ифодасини топаётганлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, келажак эгалари бўлган ёшларнинг коррупцияга қарши муросасиз руҳда таълим-тарбия олиши муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

Сўнгра йиғилиш иштирокчилари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича мамлакатимизда ва халқаро миқёсда олиб борилаётган ишлар бўйича маълумот бериш билан бир қаторда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий асослар мустаҳкамланиб, амалий ишлар олиб борилаётганлиги, бу борада ижтимоий ҳамкорлик, жамоатчилик назоратини кучайтириш жуда муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги қонуни ижроси жараёнида жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни қарор топтириш, халқ таълими тизими муассасаларида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, бу борада халқ таълими тизимида юридик хизмати ходимларининг ўрни ва вазифалари тўғрисида маърузалар тингланди.

Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.

Тадбир якунида вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари юрисконсультларига Ўзбекистон Республикаси Кодекслар тўплами ва Қонун ҳужжатлари базаси тақдим этилди.

Манба: uzedu.uz

Sana: 23-fevral 2019 yil /// O'qildi: 44
Orqaga qaytish



Bilim insonga hamma yo‘lida hamrohdir

D. GURAMISHVILI