«Қувноқ стартлар»

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Қувноқ стартлар» телевизион спорт мусобақасининг 1-босқичига жами 141851 нафар (шундан 70854 нафари қизлар) ўқувчилар, 2-босқичига жами 11958 нафар (шундан, 6121 нафари қизлар) ўқувчилар қатнашди.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, "Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг 2013 йилги спорт мусобақаларининг тақвимий режаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 88-сонли буйруғи асосида 2013 йил 16-19 апрел кунлари 5-8-синф ўқувчилари ўртасида «Қувноқ стартлар» телевизион спорт мусобақасининг худудий босқичи 4 та худудда:     

1-худуд: 2013 йил 16 апрел куни Беруний туманида Амударё, Тўрткўл, туманлари,

2-худуд: 2013 йил 17 апрел куни Нукус шаҳрида Тахиатош шаҳри, Хўжайли, Амударё, Нукус туманлари,

3-худуд: 2013 йил 18 апрел куни Қораўзак туманида Тахтакўпир, Чимбой, Кегайли туманлари,

4-худуд: 2013 йил 19 апрел куни Қонликўл туманида Мўйноқ, Шўманай, Қўнғирот туманлари жамоалари қатнашди. Мусобақаларнинг 3-худудий босқичига жами 320 нафар (шундан 160 нафари қизлар) ўқувчилар қатнашди.

Худудлардан ғолиб бўлган Елликқалъа тумани «Турон», Нукус тумани «Акмангыт», Қораўзак тумани «Лочин», Қонликўл тумани «Дўстлик» жамоалари 2013 йил 25 апрел куни Нукус шаҳридаги 21-сонли умумтаълим мактабининг спорт залида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси финал босқичида иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида Нукус тумани «Акмангыт» жамоаси 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси миқёсида ўтказиладиган финал босқичига йўлланма олди. Мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси финал босқичига жами 64 нафар (шундан 32 нафари қизлар) ўқувчилар қатнашди. Мусобақалар маҳаллий телевидение орқали мунтазам равишда кенг ёритилиб борилди.

Финал мусобақаси якунида «Энг яхши спорт кийими» номинациясида Қонликўл тумани «Дўстлик» жамоаси, «Энг яхши жамоа» номинациясида Қораўзак тумани «Лочин» жамоаси, «Мусобақага яхши қатнашган жамоа» номинациясида Елликқалъа тумани «Турон» деб топилди.     

Sana: 02-may 2013 yil /// O'qildi: 1564
Orqaga qaytish



Bilimsizlik — kulfatdan qutulishning yomon vositasi.

SENEKA