Мактабларда баҳорги таътил 21-27 март кунлари бўлиб ўтади.

Умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 2019 йил 21 мартдан бошланиб 27 март куни якунланади.

Жорий йилнинг 28 март куни IV чоракнинг биринчи куни ҳисобланади, дея ёзмоқда uzedu.uz сайти.

Халқ таълими вазирлиги томонидан таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилади.

Жумладан, таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун спорт секциялари ва "Баркамол авлод” болалар марказларида тўгараклар ўқувчилар ихтиёрида бўлди. Шунингдек, жорий йилнинг 23-26 март кунлари Самарқанд шаҳрида "Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида "Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ташкил этилади.

Қолаверса, 5-8-синфўқувчилари ўртасида фанлар бўйича билимлар беллашувининг туман (шаҳар) босқичи, 9-11-синфўқувчилари ўртасидаги фан олимпиадаларининг 3-босқичи ўтказилади.

Барча таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, интеллектуал мусобақа ва кўргазмалар ташкил этилади.

Шунингдек, республикамиздаги барча ахборот-ресурс марказлари таътил кунларида ўқувчилар учун мунтазир бўлиб, бу ерда турли мавзуларда тадбирлар, мутолаа ва китобхонлик маданиятини ошишида хизмат қилади.

ҚР Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Sana: 13-mart 2019 yil /// O'qildi: 128
Orqaga qaytish



Insonga bilimning zarurligini uqtirish, unga ko‘rishning ahamiyatini uqtirish bilan baravardir.

M. GORKIY