«Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2019» танловига 16 мингдан зиёд ўқитувчилар рўйхатдан ўтди

Халқ таълими вазирлиги жорий йилнинг 19 март куни "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2019” республика танловига старт берган эди. Ҳозирги вақтга келиб танловда иштирок этиш учун 16,2 мингдан зиёд ўқитувчилар рўйхатдан ўтди.

Халқ таълими вазирлиги "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2019” республика танлови статистика маълумотларини кенг оммага тақдим этиш мақсадида махсус саҳифани ишга туширди.

Мазкур саҳифада (http://bit.ly/teacher-of-year-stat) танловда иштирок этиш истагинибилдирганўқитувчилар сони ҳақидаги маълумот ҳудуд ва туманлар кесимида тақдим этилади. Саҳифа ҳар беш дақиқада автоматик тарзда янгиланади.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этишни хоҳловчи ўқитувчиларhttp://bit.ly/teacher-of-yearҳаволаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Манба: uzedu.uz

Sana: 28-mart 2019 yil /// O'qildi: 152
Orqaga qaytish



Bilim, faqat bilimgina insonni ozod va ulug‘vor qiladi.

D. I. PISAREV