Бу йилги «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси» танловининг аввалгиларидан 10та фарқи

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2019” республика танловига старт берилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилдан танловнинг шаффофлигини таъминлаш ҳамда кенг оммани жараёнга жалб этиш мақсадида танлов низомига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан:

1. Бу йилги танловда олий маълумотли, камида 3 (уч) йиллик педагогик стажига ҳамда иккинчи ва ундан юқори малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар ихтиёрий равишда қатнашади.

2. Иштирокчилар жорий йилнинг 18 мартидан 5 апрелига қадар Халқ таълими вазирлигининг расмийвеб-сайтидаташкил этилган саҳифада онлайн рўйхатдан ўтади.

3. Ҳужжатлар сони 10тадан5тагақисқартирилди ва барчаси электрон шаклга ўтказилди.

4. Танлов шартлари 5тадан3тагақисқартирилди.

5. Танловни адолатли ўтказиш учун ҳакамлар ҳайъати таркибига барча ҳудудлардан тенг миқдорда вакил олинади.

6. Иштирокчилар таълим сифатини оширишда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида лойиҳа тақдимотлари тайёрлайди.

7. Танловнинг Республика босқичи иштирокчилари ўзларининг "Лойиҳа тақдимотлари”ниижтимоий тармоқлар (Facebook) орқали эълон қилади ва жамоатчилик томонидан баҳоланади.

8. Ҳар бир тест саволи учун аниқ фанлардан 3 (уч) дақиқа, ижтимоий ва филологияфанларидан2(икки) дақиқадан вақт берилади. Тест материалларига PISA, TIMSS халқаро баҳолаш талаблари сингдирилади.

9. Иштирокчиларнинг баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, тегишли фан бўйича қўшимча 10тадантест саволлари бериш орқали ғолиб аниқланади. Ғолиб аниқлангунига қадар тест жараёни такрорий давом эттирилади.

10. Танловнинг республика босқичида 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ғолиблар мос равишда энг кам иш ҳақининг 15, 12, 8 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Танловда иштирок этишни хоҳловчи ўқитувчиларhttp://bit.ly/teacher-of-yearҳаволаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ҳурматли педагоглар! Танловда иштирок этинг ва энг яхши ўқитувчи эканлигингизни иқтидорингиз ҳамда маҳоратингиз орқали намоён қилинг.

Шошилинг! Танловда рўйхатдан ўтиш вақти чегараланган!

Манба: uzedu.uz

Sana: 28-mart 2019 yil /// O'qildi: 55
Orqaga qaytish



Ma’naviy hayotda ham amaliy hayotdagidek, kimki bilimga tayansagina to‘xtovsiz kamol topadi va yutuqlarga erishaveradi.

U. JEYMS