11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги касб малакаси дипломи берилади

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси порталига(https://regulation.gov.uz) "Умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчиларига касб малакаси дипломини бериш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”гиХалқ таълими вазирининг буйруқ лойиҳаси жойлаштирилди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон "Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”гиқарорига асосан тайёрланган.

Ушбу буйруққа асосан 11-синф битирувчиларининг Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида малака талабларини бажарган ўқув-дастурларида белгиланган билимларни ўзлаштирган ўқувчиларга давлат намунасидаги касб малакаси дипломи берилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мазкур ҳужжат лойиҳасига кўра ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасини муваффақиятли тамомлаган битирувчига меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи оддий ёки аъло даражали касб малакаси дипломи берилади ҳамда мазкур диплом битирувчининг қайси ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари касб-ҳунар ўрганишидан қатъий назар ўзи таълим олаётган умумий ўрта таълими мактаби директори томонидан берилиши белгиланган.

Умумий ўрта таълим муассасалари 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари:

·ўқувчиларга махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касб-ҳунар ўргатиш;

·шу касб бўйича ижодий фикрлайдиган, ташкилотчилик ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлган шахсни тарбиялаш;

·ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунар танлашда кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.

Манба: uzedu.uz

Sana: 29-mart 2019 yil /// O'qildi: 35
Orqaga qaytish



Narsalar qanday bo‘lmog‘i lozimligini bilish aqlli odamga xosdir;

Narsalarning haqiqatda qandayligini bilish tajribali odamga xos;

Narsalarni yanada takomillashtirishni bilish buyuk odamga xos.

D. DIDRO