Бу йилиги фан олимпиадасининг III босқичи адолатли, холисона, шаффофлиги таъминланган ҳолда уюшқоқлик ва юқори даражада ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” 226-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 2 июнда 1962-сон билан рўйхатдан ўтказилган"Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисидаги низом” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг 2019 йил 7 мартдаги 14/1-4141-сонли кўрсатмасига мувофиқ фан олимпиадасининг III босқичи адолатли, холисона, шаффофлигини таъминланган ҳолда уюшқоқлик ва юқори даражада ўтказилди.

2019 йил 23 март куни мазкур олимпиаданинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Очилиш тадбирини Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосариА.Худайбергенев кириш сўзи билан очиб берди. Очилиш тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика ўқув методика маркази директори Қ.Жубанов, УзРХТВ Республика Таълим маркази методисти З.Нарзиевлар сўзга чиқишди.

Фан олимпиадасида ӯқувчиларнинг ишларини тўлиқ назорат қилиш мақсадида павилонларда ўтказилиши таъминланди ва илк марта ўқувчиларнинг ёзма иш ва тест топшириқларини бажариш жараёнларионлайн трансляция қилиниб,ота оналар, устоз ўқитувчилар кузатиб бориш имконига эга бӯлишди.

23-24 март кунлари жами 528 нафар 11- синф ўқувчиси, 25-26 март кунлари жами 536 нафар 10- синф ўқувчиси, 26-27 март кунларида жами 580 нафар 9- синф ўқувчилари иштирок этди.

Оғзаки ва ёзма тушган эътирозларҳакамларҳайъат аъзоларивааппеляция комиссиялари томонидан жойида ўрганилди ва таҳлил қилинди.

9-синф ўқувчилари ўртасидаўтказилган фан олимпиадасида 580 нафар ўқувчидан ҳарбир умумтаълим фанлари бўйича 52 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди.

10-синфўқувчилари ўртасидаўтказилган фан олимпиадасида 534 нафар ўқувчидан ҳар бир умумтаълим фанлари бўйича 55 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди.

11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган фан олимпиадасида528 нафар ўқувчидан ҳар бир умумтаълим фанлари бўйича 54 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди.

Фан олимпиадасининг очилиш маросими ва ўтказиш жараёни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қорақалпоғистон Республикаси Миллий телерадиоканали ва "Жеткиншек” ва "Устаз жоли”газеталари орқали кенг ёритилиб борилди, деп ёзмоқта kkmetodika.uz сайти.

Sana: 30-mart 2019 yil /// O'qildi: 45
Orqaga qaytish



Bilim — kuch, kuch esa bilimdadir.

F. BEKON