Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасига ижрочи директор тайинланди

Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Носир Нодирович Ходжаев Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг ижрочи директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 февралида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ва бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.

Жамғарманинг асосий вазифаси дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлашга қаратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни, дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларининг ижара тўловларини жамлаш ҳамда ушбу маблағлардан самарали фойдаланиш ҳисобланади.

Манба: uzedu.uz

 

Sana: 15-aprel 2019 yil /// O'qildi: 179
Orqaga qaytish



Odamlar mehnati bilan yaratilgan, fanda jamlangan bilim tobora o‘sib, teranlashib, beqiyos bo‘lib bormoqda va bizning bilish qobiliyatimiz, ijodiy quvvatimizning benihoya yuksalishi uchun tayanch xizmatini o‘tamoqda.

M. GORKIY