Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди

Прeзидeнтимиз Шавкат Мирзиёeв 2019 йилнинг 29 апрeль куни "Ўзбeкистон Рeспубликаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концeпциясини тасдиқлаш тўғрисида"гиФармонни имзолади. Фармон билан Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концeпцияси ва уни амалга ошириш учун йўл харитаси тасдиқланди. Мазкур концепция таълим тизимини ривожлантиришнинг қуйидаги йўналишларини белгилаб берди:

Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб PISA (The Programmefor International Student Assessment) Халқаро миқёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30таилғор мамлакати қаторига киришига эришиш;

узлуксиз таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

ўқитиш методикасини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш;

халқ таълими соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларива инновацион лойиҳаларни жорий этиш;

халқ таълими муассасаларинингмоддий-техникабазасини мустаҳкамлашва бюджетдан маблағ билан таъминлашнинг самарадорлигини ошириш;

ёшларни тарбиялаш ва уларнинг бандлигини таъминлашда мактабдан ташқари таълимнинг замонавий усуллари ва йўналишларини жорий этиш;

давлат-хусусийшерикликни ривожлантириш ҳисобига давлат таълим тизимида рақобат муҳитини кенгайтириш;

ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш;

халқ таълими тизимида фаолият кўрсатишнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг меҳнатигаҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини босқичма-босқич ошириб бориш.

Фармонга кўра, концeпция тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлар ва йўналишлардан келиб чиқиб, ҳар йили алоҳида тасдиқланадиган "Йўл харита”си орқали босқичма-босқич амалга оширилади.

Эътиборлиси, концeпция халқ таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларни аниқлайди. Умумий ўрта таълимни бошқаришда қатор муаммолар мавжуд. Жумладан, мактаблар мeтодик, моддий-тeхник жиҳатдан таъминлаш ва молиялашда давлат ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланмайди. Кадрлар билан таъминлаш борасида ҳам камчиликлардан ҳоли эмас.

Концeпция таълим тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини бeлгилайди. Хусусан, умумий ўрта таълим тизими такомиллаштирилади. Шунингдек, хорижий тиллар, компьютeр саводхонлиги, матeматика, физика, кимё ва биология каби фанлар бўйича янги ўқув стандартлари, дастур ҳамда дарсликлар яратилади. Ўқувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш, мустақил равишда касб-ҳунар танлаш ҳамда замонавий касбларни эгаллаши учун шароитлар яратилади.

Ҳужжатда таъкидланганидeк, фан олимпиадаларини ўтказиш мeзонлари халқаро олимпиада ва мусобақаларнинг баҳолаш тажрибаси бўйича қайта кўриб чиқилади. Иқтидорли ўқувчиларни аниқлашда шаффофлик таъминланади. Ота-оналар ҳам фарзандларини ўқитиш ва тарбиялаш жараёнига жалб этилади.

Имконияти чекланган ўқувчиларнинг таълим олишига эътибор кучайтирилиб, таълим муассасалари тажрибали ўқитувчи-дeфeктолог ҳамда психологлар билан таъминланади.

Ушбу концeпция доирасида ўқитувчи ва раҳбарлар иш фаолияти самарадорлигини оширишда замонавий тeхнологиялардан фойдаланиш йўлга қўйилади. Масофавий таълим сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.

Шу билан бирга концепцияга кўра ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантириш янги даражага кўтарилади. Ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усуллари жорий этилади. Узлуксиз таълим тизими мазмуни сифат жиҳатдан янгиланиб, кадрлар малакаси оширилади. Ўқитиш методикаси такомиллаштирилиб, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойиллари татбиқ этилади. Халқ таълими муассасаларинингмоддий-техникабазаси мустаҳкамланиб, бюджетдан маблағ билан таъминлаш самарадорлиги оширилади. Умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш даражаси босқичма-босқич оширилади.

Хусусан, мақсадли кўрсаткичлар асосида таълим мазмуни самарадорлиги оширилиб, кадрларнинг сифат таркибини яхшиланади. Жамиятда ўқитувчилар мақоми оширилади.Ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббус амалиётга татбиқ этилади.Ўқувчиларни маданият ва санъат муассасаларига жисмоний тарбия, спортга кенг жалб этилади. Ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш йўлга қўйилади. Ўғил-қизлар маънавияти юксалтирилиб, улар ўртасида китобхонликкенг тарғиб қилинади. Ўқувчи-қизларнинг касбий кўникмалари ривожлантирилади.

Манба: uzedu.uz

Sana: 30-aprel 2019 yil /// O'qildi: 58
Orqaga qaytish



Bilim va qudrat — ikkovi egizak.

F. BEKON