«Ёш қутқарувчи» мусобақасининг Ӯзбекистон Республикаси босқичи ӯтказилди

2019 йил 16 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги "Амфитеатр” мажмуасида "Ёш қутқарувчи” мусобақаси республика босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи генерал – майор А.Қўлдошев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Жуманов, Ӯзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи ӯринбосари Э.Ахмадалиев, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазириА.Аяпов, Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи подполковник Б.Оразбаевва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумтаълим мактаблари "Ёш қутқарувчи” мусобақасининг республика босқичига келган 14 жамоадан жами 140 нафар мусобақа иштирокчилар ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлигига қарашли умумтаълим мактаблардан 1500 нафар ўқувчилари қатнашди.

Мусобақа якуни бӯйича совриндор жамоалар ва номинация ғолиблари қуйидагича:

Умумжамоа ҳисобида:

1-ӯрин -Қорақалпоғистон Республикаси;

2-ӯрин -Фарғона вилояти;

3-ӯрин -Навоий ва Наманган вилоятлари;

Умумжамоа ҳисобида ғолиб бӯлган жамоаларга Ӯзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланган (Холодильник, телевизор, рангли фотоаппарат) совғалари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, ғолиб жамоаларга ҳомий ташкилотлардан (ФВВ, Ёшлар иттифоқи) ҳар бирига телевизор, чанг ютгич, микротӯлқинли печлар ва барча жамоаларнинг ҳар бир иштирокчисига (112 нафар) китоблар жамланмаси совға тариқасида берилди.

Номинация бӯйича:

"Жамоанинг энг яхши шиори”номинациясини Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси;

"Энг яхши клуб фаолияти ёритилган фото альбом”Наманган вилояти жамоаси;

"Энг яхши клубнинг формаси”номинациясини Наманган вилояти жамоаси;

"Энг яхши ташкил этилган кўргазма”номинациясини Сурхондарё вилояти жамоаси;

"Энг яхши жамоанинг байроғи”номинациясини Бухоро вилояти жамоаси;

"Гран-при”номинациясини Наманган вилояти жамоаси;

"Энг яхши қутқарувчи ўғил бола”номинациясини Тошкент вилояти жамоаси;

"Энг хамжиҳат жамоа”номинациясини Навоий вилояти жамоаси;

"Энг билимдон жамоа”номинациясини Наманган вилояти жамоаси;

"Энг яхши тиббий ёрдам кўрсатган жамоа”номинациясини Наманган вилояти жамоаси;

"Энг яхши эстафета”номинациясини Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси;

"Энг яхши жумар”номинациясини Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари эгаллади ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Sana: 18-may 2019 yil /// O'qildi: 138
Orqaga qaytish



Bilim shunday kuchki, bu kuchga bizni qurshab turgan tabiat energiyasiga qarshi turolmaganidek, eng tosh qotgan yanglishishlar ham dosh berolmaydi.

A. I. GERTSEN