Бу йилги Халқаро математика мусобақасида иштирок этадиган ўқувчилар сараланди

Жорий йилнинг 1-6 август кунлари Жанубий Африка РеспубликасинингДурбаншаҳрида ўтказиладиганХалкароматематика мусобақасида Ўзбекистон терма жамоасини шакллантириш учун мусобақанинг IIРеспублика саралаш босқичи Самарқанд шаҳридаги60-сонмахсус мактаб-интернатида бўлиб ўтди, деб хабар беради uzedu.uz сайти.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан саралаб олинган жами 140 нафар иқтидорли ўқувчилар иштирок этишди. Мусобақа иштирокчиларининг ишларини адолатли ва шаффоф баҳолаш мақсадида олий таълим муассасаларининг тажрибали профессор ўқитувчилари жалб этилди.

Мусобақа натижаларига кўра ҳар бир ёш йўналишидан 4 нафардан жами 8 нафар ўқувчилар ғолибликни қўлга киритиб Африка давлатинингДурбаншаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси рўйхати шакллантирилди. Ўзбекистон терма жамоаси иштирокчиларининг 5 нафарини Бухоро вилояти ўқувчилари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Хоразм вилоятларининг 1 нафардан ўқувчилари ташкил этмоқда.

Мазкур мусобақада ғолибликни эгаллаган қуйидаги ўқувчилар Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади:

2005 йил 1 августдан кейин туғилган ғолиб ўқувчилар рўйхати:

РахматовАнвар- Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг7-синфўқувчиси;

Қодиров Тўймурод- Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг7-синфўқувчиси;

Мақсудов Бекзод- Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 6-ИДУМИнинг7-синфўқувчиси;

Эргашев Азизбек- Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг8-синфўқувчиси;

2002 йил 1 августдан кейин туғилган ғолиб ўқувчилар рўйхати:

Норбоев Жаҳонгир- Бухоро вилояти Пешкў тумани 18-маткаб 10-синф ўқувчиси;

Олимов Олимжон- Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг 9-синф ўқувчиси;

Нейматов Элдор- Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 1-ИДУМИнинг 10-синф ўқувчиси;

Дилмуратов Дамир- Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги 5-мактабнинг 9-синфўқувчиси;

Таъкидлаш жоизки, Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан 2014 йилдан буён умумтаълим мактабларининг ўқувчилари халқаро математика мусобақаси(IMC)да иштирок эта бошлади. Ҳар йили жиддий синовлар натижасида танлаб олинган 4 нафар иқтидорли ўқувчилар Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилиб, дунёнинг 30дан ортиқ мамлакатида 600дан ортиқ иштирокчилар ичида ғолиблар шоҳсупасидан жой олмоқда.

Таҳлилларга кўра, ҳозирги кунга қадар халқ таълими тизимида умумтаълим мактаблари ўқувчилари Халқаро математика мусобақалари (IMC)да 2014 йилдан бошлаб (Корея-2014, Хитой-2015, Таиланд-2016, Ҳиндистон-2017, Болгария-2018) 3та олтин, 5та кумуш, 4та бронза ва жамоавий мусобақа натижаларида энг юқори ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

Халқ таълими вазирлиги бу йилги Жанубий Африка РеспубликасинингДурбан шаҳрида ўтказиладиган Халкаро математика мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган ўқувчиларга омад ва зафарлар тилайди.

 

Sana: 21-may 2019 yil /// O'qildi: 133
Orqaga qaytish



Bizning ishimiz — o‘qish va o‘qish, imkoni boricha ko‘proq bilimga ega bo‘lish uchun intilishdir, chunki jiddiy ijtimoiy yo‘nalishlar — bilim bor yerda, insoniyatning istiqbol baxti ham faqat bilimdadir.

A. P. CHEXOV