Жўқорғи Кенгес Раисининг навбатдаги сайёр қабули Нукус шаҳрида ўтказилди

Жорий йилнинг 21 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Нукус шаҳридаги Спорт мажмуаси биносида сайёр қабул ўтказиб, пойтахт аҳолиси билан учрашди, деп ёзадиkruz.uz сайти.

Тадбирда Нукус шаҳар ҳокимлиги, вазирликлар, ташкилотлар, корхоналар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилган, яъни барча даражадаги раҳбарларнинг аҳоли билан бевосита мулоқотга киришиши, айниқса, сайёр қабуллар орқали мурожаатчилар ҳузурига бориши уларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Яъни, ўтказилаётган сайёр қабуллар фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг энг мақбул йўлига айланмоқда, десак ҳеч муболаға бўлмайди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда фуқаролар асосан турар жой, ишсизлик, йўл қурилиши, умумтаълим, тиббий ва коммунал хизмат кўрсатиш, имтиёзли кредит сингари масалаларда мурожаат этди.

Сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади. Унда жами 100 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланиб, маълум қисми жойида ўз ечимини топди. Атрофлича ўрганиш ҳамда маълум муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, ушбу куни Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Sana: 22-may 2019 yil /// O'qildi: 87
Orqaga qaytish



Bilimga eltuvchi yagona yo‘l, bu — faoliyatdir.

B. SHOU