«Энг яхши рус тили ўқитувчиси» танлови ғолиблари аниқланди

Халқ таълими вазирлиги, "Sharq Ayoli”ХалкароАёллар Жамоат Фонди ҳамда Россиянинг "Русскаягуманитарнаямиссия” ("Рус гуманитар миссияси”) ташкилоти томонидан ўзбекистонлик рус тили фани ўқитувчилари малакасини ошириш, рус тили ва адабиётини ўқитишнинг янги педагогик усулларини таълимга жорий этиш, шунингдек, педагогларнинг касбий ва коммуникатив кўникмаларини ошириш мақсадида рус тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ўртасида "Энг яхши рус тили ўқитувчиси” танлови ўтказилаётгани тўғрисида uzedu.uz сайты хабар беради.

 

Жорий йилнинг7 июнькуни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Д.Кенжаев, "Sharq Ayoli”ХалкароАёллар Жамоат Фонди раиси С.Турсунбоева, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси В.Тюрденев, "Русскаягуманитарнаямиссия” ташкилоти Бош директори А.Полковниковва танловда иштирок этган ўқитувчилар қатнашди.

 

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар танловда ғолибликни қўлга киритган ўқитувчиларни табриклаш билан бир қаторда, ҳозирги кундаЎзбекистондарустилини ўқитиш борасидаги ютуқлар, қолаверса, юртимизда педагогларга яратилаётган имкониятлар ва таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Танловнинг республика босқичида 1-босқичда ғолибликни қўлга киритган 36 нафар иштирокчилар "Русскаягуманитарнаямиссия” ташкилоти, Рус тили ва адабиёти ўқитувчиларининг халқаро уюшмаси ҳамда "Sharq Ayoli”ХалкароАёллар Жамоат Фонди вакилларидан иборат комиссия томонидан рус тили фани бўйича тест синовлари, ёзма иш, дарс машғулоти, замонавий АКТ ёрдамида дарс ишланма тайёрлаш каби 4ташарт бўйича 100 баллик тизимда баҳоландилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан энг юқори баҳоланган 10 нафар ўқитувчилар "Энг яхши рус тили ўқитувчиси” танлови ғолиби деб топилди.

 

Танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, улар Россия Федерациясига беш кунлик саёҳат қилиш имкониятини қўлга киритдилар.

 

"Энг яхши рус тили ўқитувчи” танлови ғолиблари

1.Алимова Феруза Бахтиёровна

Андижон вилояти Балиқчи тумани39-сонлиумумтаълим мактаби

2.АраловаИқбол Акмаловна

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани,85-сонлиумумтаълим мактаби

3.АртиковаМуайямРахматовна

Андижон вилояти, Андижон шаҳри,7-сонлиумумтаълим мактаби

4.Кузнецова ОльгаНиколаевна

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани16-сонлиумумтаълим мактаби

5.МовлоноваМашҳураМусабековна

Тошкент вилояти, Зангиота тумани,32-сонлиумумтаълим мактаби

6.МуллаахуноваНилуфарМуҳаматумановна

Андижон вилояти, Андижон шаҳри,3-сонлиумумтаълим мактаби

7.ТаджимовНодиржонСобирович

Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани,16-сонлиумумтаълим мактаби

8.ТенАртур Рудольфович

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри,34-сонлиумумтаълим мактаби

9.КутлуюловаМаликаСабиржановна

Тошкент вилояти, Ангрен тумани,2-сонлиумумтаълим мактаби

10.ХудайназаровАлишерТашматович

Навоий вилояти, Хатирчи тумани,20-сонлиумумтаълим мактаби

Sana: 08-iyun 2019 yil /// O'qildi: 24
Orqaga qaytish



Sizni ulug‘likka undaydigan hech bir narsaga e’tiborsiz bo‘lmang.

STENDAL