Фан олимпиадасининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг8 июнькуни Тошкент қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида академик лицейлар, касб-ҳунар коллежи ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадасининг IV босқичи бўлиб ўтди, хабар беради uzedu.uz сайти. 11 июнькуни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида ушбу республика фан олимпиадасининг ёпилиш маросими ва ғолибларни тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосариМуродиллаХолмуҳамедовҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, олимпиада совриндорларини қутлаган ҳолда уларга келажакда улкан зафарлар тилади. Шунингдек, ғолибларга дипломлар ва олий таълим муассасаларига тест синовларсиз ҳамда қўшимча имтиҳонларсиз кириш имтиёзини берувчи гувоҳномалар топширилди.

Олимпиаданинг IV-босқичи18таумумтаълимфанларидан (махсус мактаб-интернати ўқувчилари учун она тили ва адабиёт ҳамда математика фанларидан) ўтказилди. Мазкур босқичда1059 нафар(448 нафари академик лицей ва касб-ҳунар коллежи, 611 нафари мактаб ўқувчилари) ўқувчилар иштирок этди.

Олимпиадасининг республика босқичи якунига кўра, жами18тафандан53 нафарўқувчи ғолиб деб топилди ва шундан20 нафари1-ўринга,18 нафари2-ўринга ва15 нафари3-ўринга сазовор бўлди. Жамоалар ҳисобида эса Тошкент шаҳри 12тасовринли ўрин билан 1-ўринни, Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси 5таўрин билан 2-ўринни, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари 4таўрин билан 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Жараёнларнинг ҳаққоний ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳакамлар ҳайъати ва аппеляция комиссияси таркиби Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, олий таълим муассасалари ректорлари таклифлари асосида Давлат тест маркази вакили, Фанлар академияси институтларининг етакчи педагог-олимлари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва умумтаълим мактабларининг етакчипрофессор-ўқитувчиларитаркибидан шакллантирилди.

Таъкидлаш жоизки, ғолиблар орасидан 23 нафари академик лицейлар, 8 нафари касб-ҳунар коллежлари, 22 нафари умумтаълим мактаблари ўқувчилари.

 

Олимпиадада фанлардан 1-, 2- ва 3- ўринларни эгаллаган ўқувчилар Вазирлар Маҳкамасининг2008 йил13 октябрдаги "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги226-сонлиқарорига биноан олий таълим муассасаларига тест синовларисиз ҳамда қўшимча имтиҳонларсиз кириш имтиёзига эга бўлдилар.

 

 

 

Sana: 12-iyun 2019 yil /// O'qildi: 139
Orqaga qaytish


Aql ulug’likka etadi payvand,Aqlsizning doim oyog'ida band.

Abulqosim Firdavsiy