Ўзбекистонда мактабларга қабул бепул ва пулли квота турларига ажратилади

«Тараққиёт стратегияси» марказида Давлат хизматлари агентлиги томонидан болаларни давлат мактабларига қабул қилиш ва олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш тартибидаги янгиликларга бағишланган брифингташкил этилди.

Таъкидланишича, 2019/2020-ўқув йили учун болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига 1-синфга қабул қилиш 2019- йил 15 июндан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали босқичма-босқич жорий этилади.

Мактабларга қабул асосий ва қўшимча квота турларига ажратилади.

Асосий квота — туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларнинг фарзандлари, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонини инобатга олган ҳолда шакллантирилади;

Қўшимча квота — умумтаълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги, микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган (тегишли йилнинг 1-сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган), шунингдек, умумтаълим муассасаларида таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун ажратилади.

Умумтаълим муассасаларига асосий квота бўйича қабул ҳар йили 15 июндан 31 августга қадар амалга оширилади.

Умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудуд бўйича тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўладиган болалар қабул қилинади.

Болаларни умумтаълим муассасаларига қўшимча квота бўйича қабул ҳар йили 15 июндан 31 августга қадар амалга оширилади.

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бўлим бошлиғи Баҳром Бакиевнинг айтишича, белгиланган тартибга мувофиқ қўшимча квота учун энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик тўлов пули тўланади. Қўшимча квоталарни олиш кузатув кенгашлари томонидан муҳокамага киритилади. Ҳар бир синфда болалар сони 35 нафардан ошмаслиги лозим.

 

Sana: 18-iyun 2019 yil /// O'qildi: 94
Orqaga qaytish



Siviliatsiya tarixini olti so‘z bilan ifodalash mumkin: qancha ko‘p bilsang, shuncha ko‘p qodirsan.

E. ABU