“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2019” танловининг Республика босқичига старт берилмоқда!

"Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2019” танловининг Республика босқичи бошланмоқда. Республика босқичи иштирокчилари учун янада қизиқарли жараёнлар бошланади. Танлов Низомига мувофиқ, иштирокчиларжорий йилнинг 1 июнидан 10 июлигақадартаълим сифатини оширишда (таълим мазмуни, ўқув методик қўлланмалар, таълимда методикани қўллаш, таълимга инновацияларни жорий этиш, ўқувчиларни баҳолаш, таълим сифатининг натижавийлиги) мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида ўзлари тайёрлаган лойиҳа тақдимотлари ҳамда фаолияти бўйича қўлга киритган ижобий натижалари (портфолио)ниFacebook ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига мунтазам жойлаштирмоқда. Иштирокчилар шахсий саҳифасига жойлайдиган материалларда#yiloqituvchisi2019, #йилўқитувчиси2019 ҳэштегларидан фойдаланишлари талаб этилади.

Жорий йилнинг 10 июль куни соат 10:00 дан бошлаб, "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2019” республика танловида овоз бериш жараёнига старт берилмоқда. Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят босқичи якунларига кўра,13 та фанбўйича жами178 нафар иштирокчииштирок этишади. Лойиҳа тақдимотлари ва фаолияти бўйича натижалари (портфолио) кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинади ва баҳоланади, бунда, Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидагирасмий саҳифаси(@uzedu)да танлов ўтказилаётган ҳар бир фан бўйича алоҳида овоз бериш тизими жорий этилади. Овоз бериш жараёни 2019 йилнинг 20 август куни соат 18:00 да якунланади.

Жамоатчилик томонидан берилган овозлар сонига қараб иштирокчиларнинг рўйхатдаги ўрни ўзгариб туради. Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, жараённинг энг охирги натижаси бўйича иштирокчилар фаолиятига 20 баллик мезон асосида қуйидаги баллар берилади.

T/р

Баҳолаш мезонлари

Максимал балл

1.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан энг кўп овоз олиб, тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 1-ўрнида турган иштирокчига

20 балл

2.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 2-ўрнида турган иштирокчига

18 балл

3.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 3-ўрнида турган иштирокчига

16 балл

4.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўратегишли фан йўналишида рўйхатнинг 4-ўрнида турган иштирокчига

15 балл

5.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 5-ўрнида турган иштирокчига

14 балл

6.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 6-ўрнида турган иштирокчига

13 балл

7.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 7-ўрнида турган иштирокчига

12 балл

8.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 8-ўрнида турган иштирокчига

11 балл

9.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўратегишли фан йўналишида рўйхатнинг 9-ўрнида турган иштирокчига

10 балл

10.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг,кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 10-ўрнида турган иштирокчига

9 балл

11.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 11-ўрнида турган иштирокчига

8 балл

12.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 12-ўрнида турган иштирокчига

7 балл

13.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 13-ўрнида турган иштирокчига

6 балл

14.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 14-ўрнида турган иштирокчига

5 балл

15.

Иштирокчи томонидан лойиҳа тақдимоти ва фаолияти бўйича маълумотлар шахсий саҳифасига жойлаштирилмаса ёки жамоатчилик томонидан унинг фаолиятига овоз берилмаса

0 балл

ИЗОҲ: Иштирокчиларга берилган овозлар натижаси тенг бўлиб қолса, тенг овоз тўплаган иштирокчилар жойлашган ўрин учун тегишли бир хил балл берилади.

 

Халқ таълими вазирлиги иштирокчи фаолиятига баҳо беришдан аввал унингfacebookдагишахсий аккаунти орқали яратилган лойиҳа ва фаолиятибилан танишиб чиқишни, энг муносиб номзодларга овоз беришни тавсия қилади.

Вазирлик танловнинг Республика босқичида иштирок этувчи ҳудудий босқич ғолибларигаомад тилайди ва уларни танлов жараёнларида янада фаолликка чақиради!

Sana: 11-iyul 2019 yil /// O'qildi: 117
Orqaga qaytish



Yaxshi yashamoq uchun yaxshi ishlamoq zarur, shu zaminda dadil turmoq uchun ko‘p bilmoqlik darkor

M. GORKIY