Президент мактаблари саралаш имтиҳони натижалари эълон қилинди!

Жорий йилнинг 29 июнидан 2 июлига қадар ўтказилган саралаш имтиҳон натижалари16 июль куни Cambridge Assessment International Educationташкилоти веб-сайтида эълон қилинди:

Тест натижалариникомпьютер ишлатганҳолда ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин:https://www.admissionstesting.org/pre-selection-results/

Ушбу кўрсатилган веб-сайтга кирганингиздан сўнг:

1. Талабгор топширган ҳудудини танланг.
(Тошкент, Наманган, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси).

2. Сўнгра Президент мактабларига топширган синфини танланг.
(5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-синф).

3. Номзоднинг натижасини билиш учунқидириш тугмасини босиб(Ctrl+F), сизга тақдим этилган11 рақамликмахсус идентификация рақамини теринг ваEnterтугмасини босинг.

4. Якуний босқич имтиҳонларига ўтган номзодлар –жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган бўлади.

5. Якуний босқич имтиҳонларига ўта олмаган номзодлар эса –оқ ранг билан белгиланган бўлади.

Эълон қилинадиган натижалар намунаси қуйидаги расмда келтирилган.
Ушбу кўрсатилган рўйхат НАМУНА эканлигини унутманг!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июнь 526-сонли қарорининг "Президент мактаблари тўғрисидаги Низом” 41-бандига асосанПрезидент мактабларига кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва талабгорларнинг жавоблари натижаларини баҳолаш таълим соҳасида фаолият юритувчи хорижий ташкилот - Cambridge Assessment International Education томонидан амалга оширилади.Натижалараноним тарздаэълон қилинади.Номзоднинг шахсиймаълумотларикўрсатилмайди.

Шунингдек, Президент мактаблари номзодларга қўйиладиган талаблар вақабул қилиш тартиби бўйичамаълумотларни расмий веб-сайт орқали олишингиз мумкин.

Ҳавола:https://pm.xtv.uz/qabul-tartibi/

Асосий имтиҳонлар21-24 июль кунлариўтказилиши режалаштирилган. Якуний босқичга саралаш имтиҳонида қатнашган 27 119 номзоддан11 520 таси (42,5%), яъни қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан талабгорлар йўлланма олишади.

Номзодлар асосий имтиҳонларга пухта тайёргарлик кўришлари мақсадида Англиянинг Cambridge Assessment ташкилоти томонидан Президент мактабларига кириш имтиҳони саволларнамунаси инглиз тилидатақдим этилган. Маълумот учуниловақилинмоқда.

Ҳурмат билан,
Президент мактаблари ва Cambridge Assessment International Education жамоаси.

 

Sana: 17-iyul 2019 yil /// O'qildi: 114
Orqaga qaytish



Eng dovyurak odam ham toki unda qat’iy e’tiqod yo‘q ekan, nomardga aylanishi mumkin.

E. DELAKRUA