Қорақалпоғистонлик мактаб ўқувчилари халқаро мусобақада совриндор бўлишди

Шу йилнинг 15-18 июл кунлари Қозоғистон Республикасининг Кокшетау шахрида Халқаро "Ёш қутқарувчи” мусобақаси ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси номидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри 31-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг "Жайхун” жамоаси қатнашиб, 3-ўринни эгаллашди.

Халқаро мусобақада Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, Азербайжон, Қирғизстон, Беларуссия ва Польша давлатларининг жамоалари қатнашди. Якуний натижалар буйича Қозоғистон жамоаси 1-ўринни, Россия жамоаси 2-ўринни ва Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган қорақалпоғистонлик мактаб ўқувчилари жамоаси 3-ўринни эгаллашди.

Sana: 23-iyul 2019 yil /// O'qildi: 76
Orqaga qaytish



Bilim — barcha kulfatlarga qalqon.

A. RUDAKIY