8 нафар мактаб ўқувчилари ЖАРнинг Дурбан шаҳрида Халқаро математика мусобақасида Узбекистон шарафини ҳимоя қилишмоқда

 

Ўзбекистон терма жамоаси 1-6 август кунлари Жанубий Африка Республикасида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган математика фани бўйича Халқаро мусобақада (International Matematics Competition, IMC 2019) иштирок этишмоқда.

 

6 август кунига қадар давом этадиган мусобақа 2002 йил 1 августдан кейин туғилган 9-10-синфҳамда 2005 йил 1 августдан кейин туғилган 7-8-синфўқувчилари орасида бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 19 май куни математика фани бўйича II Республика саралаш босқичи Самарқанд шаҳрида ўтказилган эди. Мусобақада ҳудудлардан саралаб олинган жами 140 нафар иқтидорли ўқувчилар иштирок этишди.

Мусобақанинг республика саралаш босқичининг ҳар бир ёш тоифаси бўйича 4 нафардан ғолиблари мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.

Терма жамоа аъзолари таркибидан катта гуруҳ бўйича: Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманидаги 5-мактабнинг 9-синфўқувчиси ДамирДилмуратов, Бухоро вилояти, Пешку туманидаги 18-мактабнинг 10-синфўқувчиси Жаҳонгир Норбоев, Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг 9-синфўқувчиси Олимжон Олимов, Қашқадарё вилояти, Китоб туманидаги 1-ИДУМИнинг 10-синфўқувчиси ЭлдорНейматов, кичик гуруҳ бўйича: Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги 6-ИДУМИнинг 7-синфўқувчиси Бекзод Мақсудов, Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг 7-синфўқувчисиАнваржонРаҳматов, шу мактаб-интернатнинг яна икки нафар ўқувчилари Тўймурод Қодиров ҳамдаАзизбекЭргашовларўрин олган.

Халқаро математика мусобақаси 2 босқичда ўтказилади: шахсий беллашув ва жамоалар орасидаги беллашув. Шахсий беллашувга якка тартибда ечиш учун 15тамасала, жамоалар беллашувида эса биргаликда ечиш учун 10тамасала тақдим этилади.

Маълумот учун:

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан 2014 йилдан бошлаб мамлакатимиз ўқувчилари халқаро математика мусобақасида иштирок эта бошлади. Мусобақада 41тадавлатдан, жумладан, таълим тизимлари умумэътироф этилган Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Гонконг, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия, Руминия, Болгария ваҳ.к.лардан500 нафардан ортиқ энг иқтидорли ўқувчилар математиканинг комбинаторика, сонлар назарияси, геометрия бўлимларига оид мураккаб ваностандартмасалаларни ечишда беллашган.

Мамлакатимиз ўқувчилари 2014 йилдан бошлаб ҳозирги кунга қадар 3таолтин, 7такумуш, 4табронза медалларни қўлга киритган.

Sana: 03-avgust 2019 yil /// O'qildi: 56
Orqaga qaytish



Bilmaslik — ulg‘aymaslik, harakatsizlik bilan baravar.

M. GORKIY