Мактаб ярмаркалари ўз ишини бошлади

Янги ўқув йили бошланиши олдидан ота-оналар учун қулайлик яратиш, умумтаълим мактаблари ўқувчиларини асосий турдаги ўқув қуроллари, кийим-кечак ва пойабзаллар билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 августидан – 10 сентябригача Ўзбекистон Республикаси ҳудудларидаги буюм ва озиқ-овқат (деҳқон) бозорларида, йирик савдо мажмуалари ва дўконларда мактаб ярмаркалари ташкил этилади, деб ёзмоқда uzedu.uz сайти.

Республикадаги барча мактаб ярмаркаларидазарурий ўқув қуроллари ва жиҳозлари сотуви, шунингдек мактаб ярмаркаларини кенг ассортиментдаги ўқув қурол, кийим-кечак, пойабзал ва зарурий маҳсулотлар билан таъминаш мақсадида ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари ва хусусий тадбиркорлар кенг жалб этилади. ,деб ёзмоқда uzedu.uz сайти.

Мактаб ярмаркалари фаолиятини самарали ва уюшқоқлик билан ташкил этиш, жамоат тартибини сақлаш, ёнғин хавфсизлиги, санитария ва бошқа зарур хавфсизлик тадбирларини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, мутасадди ташкилотлар масъул этиб белгиланди.

Sana: 12-avgust 2019 yil /// O'qildi: 41
Orqaga qaytish



Bilmaslik — ulg‘aymaslik, harakatsizlik bilan baravar.

M. GORKIY