Қонликўлда бир кунда 2 та умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор мажлисида Қонликўл туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилиб, бу бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг баённомалари қабул қилинган эди.

Ўтган қисқа вақт мобайнида туман улкан қурилиш майдонига айланиб, бугун бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

29 август куни қайта таъмирлашдан чиққан 1-сонли ҳамда 18-сонли умумтаълим мактаблари фойдаланишга топширилди.

 

 

 

 

 

Sana: 29-avgust 2019 yil /// O'qildi: 69
Orqaga qaytish



Inson bilimga intiladi va qachonki unda bilimga tashnalik so‘nsa, u insoniylikdan mahrum bo‘ladi.

F. NANSEN