Янги ўқув йили бошланди

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни мамлакатимизда фаолият юритаётган 706 та давлат умумтаълим муассасаларида 2019-2020 ўқув йили бошланади.

4 сентябрь куни Республикамизнинг барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан "Билимлар куни” тадбирлари бўлиб ўтади. Барча умумтаълим мактабларида "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида мустақиллик дарслари ташкил этилади.

Мазкур дарсларни таълим муассасаларида юқори савияда ташкил этиш бўйича мутахассислар томонидан услубий тавсия, дарс ишланмаси ва слайд-тақдимоти тайёрланиб, юртимиздаги барча таълим муассасаларига етказилди.

Ўқув йилининг биринчи кунида 1-синфга чиққан барча ўқувчиларга "Президент совғаси” топширилади. Ҳозирда "Президент совғаси”ни таълим муассасаларига етказиб бериш ишлари якунланмоқда.

Жорий ўқув йилида 1-синф ўқувчилари учун бериладиган "Президент совғаси” таркибидаги маҳсулотларнинг сифатига катта аҳамият берилди.

1-синф ўқувчилари учун "Президент совғаси”дан 12 турдаги ўқув қуроллари ўрин олган.

Жумладан, ёруғлик қайтаргич элементлари бўлган портфел, 2 хил чизиқдаги 12 дона дафтар, қаламдон, расм дафтари, рангли қоғоз, шарикли ручка, акварел буёқлари, рангли қаламлар жамланмаси, елим, оддий қаламлар ва ўчирғич янги ўқув йилининг илк куни "Президент совғаси” сифатида 1-синф ўқувчиларига топширилади.

Sana: 04-sentyabr 2019 yil /// O'qildi: 48
Orqaga qaytish



Inson bilimga intiladi va qachonki unda bilimga tashnalik so‘nsa, u insoniylikdan mahrum bo‘ladi.

F. NANSEN