Жўқорғи Кенгес Раиси Хўжайлидаги “Меҳрибонлик уйи”га Президент совғаси – “Газель” автомобилини топширди

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Хўжайли туманидаги 1-сонли "Меҳрибонлик уйи”га ташриф буюриб, тарбияланувчиларни ва устоз-педагогларни мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши билан самимий табриклади.

 

Тадбирда республикамиз раҳбари "Меҳрибонлик уйи” жамоасига Президентимизнинг совғаси — Газель автомашинасини, шунингдек, биринчи синфга қадам қўйган ўқувчиларга "Президент совғаси”ни тантанали равишда топширди.

 

Сўнгги йилларда "Меҳрибонлик үйи” тарбияланувчиларига барча шароитлар яратилмоқда. Шунинг натижасида шу йили 6 тарбияланувчи олий таълим муассасаларига, 13 тарбияланувчи академик лицейларга ўқишга киришга муяссар бўлди.

 

Байрам тадбири "Меҳрибонлик уйи”нинг "Тан ғумшалары” ансамбли ва "Қарс” гуруҳининг концерт дастури билан якунланди.

 

 

Sana: 04-sentyabr 2019 yil /// O'qildi: 39
Orqaga qaytish



Ma’naviy hayotda ham amaliy hayotdagidek, kimki bilimga tayansagina to‘xtovsiz kamol topadi va yutuqlarga erishaveradi.

U. JEYMS