Умумтаълим мактабларида “Вазир соати” ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 23 августда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчиларнинг мавқеини ошириш масаласига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти томонидан умумтаълим мактабларида "Вазир соати” ташкил этилмоқда, деб ёзади uzedu.uz сайти.

 

Жумладан, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 17-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлиб, "Вазир соати”да иштирок этди.

 

Ўтказилган дарс машғулоти давомида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари ўқувчиларга бугунги кунда Президентимиз раҳбарлигида таълим тизимини такомиллаштириш ҳамда жаҳон андозалари даражасига кўтариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Бундан ташқари, ўқувчиларга келгусида касб танлаши, Ватанга фидойилик билан хизмат қилиши, оиладаги масъулият ва бурчига оид зарур маслаҳатлар берилди. Дарс сўнгида ўқувчилар мавзуга оид барча саволларига батафсил жавоб олишди.

Sana: 28-sentyabr 2019 yil /// O'qildi: 44
Orqaga qaytish



O’z turmushini yaxshilash ehtiyoji aqliy mehnatga intilish zaruriyatini tug‘diradi.

N. G. CHERNISHEVSKIY