Ижтимоий тармоқларда Хўжайли туманида ўқитувчиларни пахта теримига мажбуран чиқарилгани хақида мақола чоп этилди.

Хўжайли тумани Халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари 17 октябрдан паха теримига мажбуран чиқарилгани хақида ижтимоий тармоқларда чоп этилган мақола Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилди ва натижаси юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 19октябр куни Хўжайли туман прокуратураси ва туман бандликка кўмаклашиш маркази мутахассислари иштирокида ўрганилган бўлиб, ўрганиш жараёнида туман ҳокимининг ўринбосари Қ.Сейтмуратов, туман Халқ таълими бўлими бошлиғи К.Файзуллаева ҳамда бўлимга қарашли мавжуд 42та умумий ўрта таълим мактаблари директорларидан батафсил тушунтириш хатлари олинган. Умумтаълим мактаблари директорлари ўз тушунтириш хатларида бирор-бир шахс уларни пахта теримига ёки бошқа турдаги мажбурий меҳнатга жалб қилмаганликларини баён қилишган.

Шунингдек, туман Халқ таълими бўлими бошлиғи К.Файзуллаева ўз тушунтириш хатида умумий ўрта таълими мактабларининг 2213нафар ўқитувчилари томонидан белгиланган дарс соатлари мунтазам равишда узлуксиз ўтиб келинаётганлигини, ҳафтанинг Шанба ва Якшанба кунлари умумтаълим мактабларининг техник ходимлари ихтиёрий равишда, қўшимча даромад топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2019 йилги "2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 752-сонли қарорга асосан туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида чиқишаётганлигини баён қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжайли тумани ҳокимининг ўринбосари Қ.Сейтмуратов билан гаплашилганда у туманда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишларга масъул эканлигини билдирди ва жорий йил пахта мавсуми аввалги йиллардан фарқ қилиб, мажбурий эмаслигини, аксинча, ихтиёрий қўшимча даромад топишга қаратилганлиги билан ажралиб туриши ҳақида туман ҳокимлигининг расмий телеграм, инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқлари орқали эълон берганлигини, бироқ 2019йилнинг 17 октябр кунида ҳеч қандай йиғилиш ўтказмаганлигини билдирди.

 

 

 

Шунингдек, ўрганиш жараёнида Хўжайли тумани ҳокимлиги томонидан оммавий пахта терими мавсуми бошланганлиги, жорий йилги пахта мавсуми аввалги йиллардан фарқли бўлиб, энг асосийси мажбурий эмаслиги, аксинча, ихтиёрий қўшимча даромад топишга қаратилганлиги билан ажралиб туриши ҳамда ҳуқумат қарори билан белгиланган имтиёзлар, бюджет ташкилотлари, таълим муассасалари, мактабгача таълим муассасалари, тиббиёт ходимлари, вояга етмаганлар ва ўз розилиги бўлмаган барча фуқароларни пахта теримига жалб этиш қонун доирасида қатъий тақиқланганлиги ҳақида 09.09.2019 йилда Makan.uz, KR.uz, kar24.uz интернет сайтларида ҳамда туман ҳокимлигининг расмий телеграм, инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқлари орқали эълон берилганлиги аниқланди.

Ўрганиш натижасида жорий йилнинг 19октябрь куни тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг бир гуруҳи 17.10.2019йилдан мажбурий тарзда пахта теримига чиқарилаётганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда чоп этилган мақола асоссиз эканлиги аниқланди ва ўз тасдиғини топмади.

Мазкур ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан алоҳида назоратга олиниб, Хўжайли тумани умумтаълим мактаблари рахбарларига яна бир маротаба Республикамизда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқи кафолатланганлиги, ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш, бирон-бир жазо қўллаш билан қўрқитган ҳолда ишларни бажаришга мажбурлашни таъқиқловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси қатъий назоратга олинганлиги тушунтирилди.

ҚР Халқ таълими вазирлиги маътбуот хизмати

 

Sana: 23-oktyabr 2019 yil /// O'qildi: 627
Orqaga qaytish



Eng dovyurak odam ham toki unda qat’iy e’tiqod yo‘q ekan, nomardga aylanishi mumkin.

E. DELAKRUA