Мактаб ўқувчилари ўртасида «Қувноқлар ва зукколар» танлови бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 25 октябр куни Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг маданият саройида мактаб ўқувчилари ўртасида «Қувноқлар ва зукколар» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Танловда Хужайли, Чимбой, Беруний, Шўмонай, Кегайли туманларидан ташриф бўйирган мактаб ўқувчилар жамоаси иштирок этди. Танлов «Бес кара бес егирма беш...» мавзусидаги саломнома, «савол-жавоб…» мавзусидаги биатлон, «мусиқалик чиқиш..» мавзусидаги мусиқий шартлардан иборат бўлди. Ўқувчилар танлов шартлари асосида ўз қобилиятларини, зукколиги ва сахна маданиятини намоён эта олди. Танлов шартлари бўйича ўкувчиларнинг чиқишлари 5 ва 6 баллик тизимда баҳолаб борилди.

 

 

Уларни баҳолаш учун маданият соҳаси ходимлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Нукус шаҳар Кенгашларидан мутахассислар таклиф этилди. Танлов якунига кўра, Кегайли туманининг «Юмор» жамоаси 1-ўрин (79 балл), Хўджайли туманинг «Директорнинг болалари» жамоаси 2-ўрин (78 балл), Шўмонай туманининг «Гагарин» жамоаси 3-ўрин ғолиби бўлди. Ғолиблар ташкилотчилар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тайёрланган диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Sana: 25-oktyabr 2019 yil /// O'qildi: 47
Orqaga qaytish



Bilim — kuch, kuch esa bilimdadir.

F. BEKON